Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Haydovchilik guvohnomasini muddati tugaganida bepul almashtirish imkoniyati bormi?
Haydovchilik guvohnomamni muddati tugagani sababli almashtirmoqchi edim. Mahalliy DYHXX ga borganimda belgilangan miqdorda summa tolashimni etishdi. Mening bir do'stim haydovchilik guvohnomasini almashtirganida hammasini bepul qilgan edi. Sababi sifatida bosh vazirning qarori keltirilgan ekan. Shu xujjatni topishga yordam bersangiz. Haydovchilik guvohnomasini bepul almashtirish imkoniyati bormi?


Ответы экспертов
Ответов: 294
10.12.2015

Адлия вазирлигида 2011 йил 21 декабрда 2303-сон билан рўйхатга олинган Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкалари (матн давомида – Тўлов ставкалари) 15, 16-бандларида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини бериш учун тегишли равишда энг кам иш ҳақининг 20 ва 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Бунда мазкур ҳужжатларнинг янги берилаётгани ёки муддати ўтганлари билан алмаштирилаётганлиги ҳолатлари кўрсатилмаган.

Шунингдек, ушбу ҳужжатлар йўқотилган тақдирда уларнинг ўрнига дубликат берилишида тўловлар юқорида қайд этилган миқдорларнинг 5 баравари миқдорида ундирилиши белгиланган.

Балки бу ҳолат қонунчиликда ҳайдовчилик гувоҳномаси амал қилиш муддатларининг ўзи назарда тутилмаганлиги билан изоҳланса керак.

Амалиётда, хозирги кунда, Давлат йўл ҳаракати ҳавфсизлиги хизмати томонидан бундай муддатлар (назаримизда, қонун ҳужжати мақомига эга бўлмаган ички идоравий ҳужжатларга асосланган ҳолда) белгиланиб келмоқда. Аммо илгари берилган ҳайдовчилик гувоҳномаларида уларнинг амал қилиш муддатлари кўрсатилмаган.

Қонунчиликдаги ушбу бўшлиқ ҳамда Тўлов ставкаларида ҳайдовчилик гувоҳномаси ва огоҳлантириш талонини алмаштирилиши билан боғлиқ ҳолатлар тартибга солинмаганлиги, хат муаллифи қайд этганидек, мазкур масала, амалиётда, бир-бирига қарама-қарши икки хил ёндашув билан ҳал этилишига олиб келиши мумкин.

Бундай ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, тегишли қонун ҳужжатларининг такомиллаштирилиши лозим деб ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика