Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Чет эл фирмаси билан тузилган шартномага асосан курсатилган иш ва хизматларни акти ва счет фактураларни электрон формаси билан ёпса буладими.
Биз чет эл фирмаси билан шартнома туздик ва ишларни уларнинг ёзма электрон мурожати асосида бажариб келмокдамиз(Узбекистонда уларнинг вакиллари мавжуд эмас). лекин счет фактураларни хам электрон почта оркали юбориб тасдиклатамиз. Лекин шартномани ёпишда Узбекистон конунчилигида электрон шаклларига рухсат борми ёки йук билмаяпман.


Ответы экспертов
Ответов: 277
25.02.2016

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунига* биноан:

ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда тузиладиган шартномага мувофиқ амалга ошириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) олди-сотдиси электрон тижоратдир (3-модда);

электрон тижоратдаги электрон ҳужжатлар, шунингдек электрон шаклда қайд этилган, юборувчисини идентификация қилиш имкониятини берадиган ахборот ўз қўли билан имзоланган қоғоздаги ҳужжатларга тенглаштирилади ва улардан битимлар тузилганлигининг далили сифатида фойдаланилиши мумкин (9-модданинг биринчи қисми).

29.04.2004 йилдаги 611-II-сонли «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги Қонунига кўра:

электрон шаклда қайд этилган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ва электрон ҳужжатнинг уни идентификация қилиш имкониятини берадиган бошқа реквизитларига эга бўлган ахборот электрон ҳужжатдир. Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда яратилади, ишлов берилади ва сақланади (5-модда);

электрон ҳужжатнинг мажбурий реквизитларидан бири электрон рақамли имзо ҳисобланади (6-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбоши).

11.12.2003 йилдаги 562-II-сонли «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилганидек, электрон ҳужжатдаги электрон рақамли имзо айни бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя этилган такдирда қоғоз ҳужжатга қўлда ўзи қўйган имзо билан бир хил аҳамиятга эгадир, агар:

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган бўлса;

электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлиги тасдиқланган пайтда ёки имзолаш пайтини белгиловчи далиллар бўлганда электрон ҳужжат имзоланаётган пайтда электрон рақамли имзо калитининг сертификати амал қилиб турган бўлса;

электрон рақамли имзодан электрон рақамли имзо калитининг сертификатида кўрсатилган мақсадларда фойдаланилаётган бўлса.

Шу Қонуннинг 19-моддасида «Чет давлатларнинг электрон рақамли имзолар калитлари сертификатларидан фойдаланиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади» деб кўрсатилган. Бироқ, бундай қонун ҳужжатлар мавжуд эмас.

Саволингизга жавобни Солиқ кодексидан топса бўлади. Шу Кодекс 222-моддасининг иккинчи қисмига биноан ҳисобварақ-фактура қоғоздаги шаклда ёки электрон ҳужжат тарзида тузилиши мумкин. Ушбу норма кўрсатилган моддага 31.12.2015 йилдаги ЎРҚ-398-сонли Қонун 1-моддасининг 24-бандига мувофиқ киритилган бўлиб, 01.01.2016 йилдан  эътиборан кучга кирган.

Солиқ кодекси 222-моддасининг учинчи қисмида белгиланганидек, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) солинадиган оборотни ва шу ҚҚСдан озод қилинган оборотни амалга ошираётган юридик шахслар, шунингдек ҚҚС тўловчиси бўлмаган юридик шахслар товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи шахсга ҳисобварақ-фактура тақдим этишлари шарт. Бироқ айрим ҳоллар бундан мустасно, шу жумладан шу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар мавжуд бўлган тақдирда, ишларни (хизматларни) ҳақиқатда мазкур ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжатлар билан расмийлаштириш (7-банд). Бундай ҳужжатлар ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлардир. Бунда ҚҚС солинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берилган тақдирда, ушбу ҳужжатларда қўшилган қиймат солиғи суммаси албатта ажратиб кўрсатилиши керак.

Одатда шартлашувчи томонлар ишлар бажарилганлигини (хизматлар кўрсатилганлигини) тасдиқловчи ҳужжат «далолатнома» деб номлашадилар. Агарда ишлар бажарилганлигини (хизматлар кщрсатилганлигини) тасдиқловчи далотномада Солиқ кодекси 222-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларна акс эттирсалар, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш шарт эмас. Чунки бундай далолатнома ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжат бўлади. Далолатнома ҳам электрон ҳужжат тарзида тузилиши мумкин.

Товарларни (ишларни, хизматларни) олувчи шахс сифатида нафақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳам, норезидентлари ҳам бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда уларга ҳисобварақ-фактура ёки уни ўрнини босадиган ҳужжтлар тақдим этилади. Шу жумладан электрон шаклида ҳам тақдим этилиши мумкин.

Демак, норезидент бўлган чет эл фирма билан тузилган шартномага асосан бажарилган ишларни (кўрсатилган хизматларни) далолатномаси ва/ёки ҳисобварақ-фактураларни электрон ҳужжатлар шаклида тасдиқланиши мумкин.



* 29.04.2004 йилдаги 613-II-сонли Қонун, 22.05.2015 йилдаги ЎРҚ-385-сонли Қонун таҳририда.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика