Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юкоридаги шартномани тузиш конун хужжатларининг талабига жавоб берадими? ЯТТ лар учун юридик шахслар билан шартнома тузиш талаблари кандай ва ушбу муносабат кайси конун хужжатлари билан тартибга солинади? Якка тартибдаги тадбиркорлар накд пулсиз хисоб китобларни амалга ошириб фаолиятини амалга ошириши мумкинми?
Бизнинг МЧЖ шаклидаги корхонамиз Якка тартибдаги тадбиркор билан хизмат курсатиш шартномасини тузмокчи. Бизнинг корхона (Ижрочи) – ЯТТ (Буюртмачи)га хизмат курсатади. Хизмат курсатиш шартномасига асосан, Ижрочи - Буюртмачига ходимларни такдим килади. Ушбу ходимлар бизнинг штатда туради ва такдим килинган хар бир ходим учун ЯТТ белгиланган маьлум бир суммани тулаб беради. Ушбу ходимларни ЯТТ - уз фаолиятини амалга оширишга жалб килмокчи (Буюртмаларнинг хажми купайганлиги сабабли, ЯТТ нинг узи ушбу буюртмаларни барчасини бажара олмаяпти).


Ответы экспертов
Ответов: 158
21.12.2015

Сиз юкорида баён қилган шартлардаги шартномани тузиш конунчилик талабларига мос келмайди.

Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ходимларни ишга кабул килиш тартиби Хусусий тадбиркорлар томонидан ходимларни ёллаган ҳолда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМнинг 31.072015й. 219-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда -Низом) билан тартибга солинади. Низомнинг 4-бандига асосан хусусий тадбиркор ходимларни ёллашни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатида назарда тутилган фаолиятнинг амалга ошириладиган турига боғлиқ ҳолда бир нафардан уч нафаргача миқдорда амалга оширишга ҳақлидир (Низомга 1-Иловада курсатилган). Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган хусусий тадбиркор, фаолиятнинг турлари сонидан қатъи назар, уч нафардан кўп бўлмаган ходимларни ёллаш ҳуқуқига эга.

Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорлар товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан беш нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир (ЎзР “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги” 25.05.2000й. N 69-II қонунинг 6-моддаси 4 -қисми).

Низом талабларидан келиб чиккан ҳолда, якка тартибдаги тадбиркор ёлланган ишчиси билан ёзма меҳнат шартномаси тузиши ва ишчисини солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобга қўйиши лозим (Низомнинг 15-банди).

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги” 25.05.2000 йилдаги N 69-II қонунинг 6-моддаси 5-қисми мазмунига якка тартибдаги тадбиркор ўз номидан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланади, ҳуқуқ ва мажбуриятларни олади ҳамда амалга оширади ва битимлар тузади.

Юқоридаги моддадан келиб чиққан ҳолда, агар якка тартибдаги тадбиркор буюртмаларини бажара олмаётган бўлса ва ўз ишчиларини ёллаш имконияти бўлмаса, бошқа юридик шахс билан ишларни бажариш ёки  хизмат курсатиш шартномасини тузиши мумкин. Бу турдаги шартномада буйича ишлар ёки хизматлар нархи белгиланади ва ЯТТ юридик шахсга ушбу ишлар, хизматларни нархини тўлаб беради.

Таъкидлаш жоизки, якка тартибдаги тадбиркор нақд пулсиз хисоб-китобларни Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом (ЎзР Адлия вазирлигида 03.06.2013й. 2465-сон билан рўйхатга олинган) га асосан амалга оширади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика