Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хусусий корхона мулкдорига автомобилни соф фойда тўлови ҳисобига топшириш тартиби қандай? Бундай топширишни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? Солиқ оқибатлари қандай бўлади?
Хусусий корхона мулкдори корхона балансида турган енгил автомобилни соф фойда ҳисобига олмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 43
30.11.2015

Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 3-бандига мувофиқ (ЎзР ВМнинг 07.03.2006 йилдаги 38-сон қарорига илова) бундай битимлар нотариал тартибда тасдиқланиши керак.

Нотариал тартибда тасдиқланиши зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати “Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқнома”нинг  117-бандида келтирилган (АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Мазкур ҳужжатлар асосида мулкдор (жисмоний шахс) ва хусусий корхона ўртасидаги корхона балансида турган автомобиль транспортини соф фойда ҳисобига топшириш тўғрисидаги битим нотариус томонидан тасдиқланади.

ХК мулкдорига соф фойда тўлови ҳисобига асосий воситалар объектининг чиқиб кетиши мол-мулкни сотилиши сифатида баҳоланади. Соф фойдани автомобиль билан тўлашда асосий воситанинг чиқиб кетишидан олинадиган молиявий натижа  тўланиши лозим бўлган ҳисоблаб ёзилган фойда (транспорт воситаси унинг ҳисобига берилади) ва унинг қолдиқ қиймати (қайта баҳолаш сальдосини, шунингдек топшириш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.

Соф фойда суммаси билан автотранспортнинг қолдиқ қиймати (қайта баҳолаш сальдосини, шунингдек автомобилни топшириш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) тенг бўлса, томонларда солиқ оқибатлари вужудга келмайди. Агар автотранспортнинг қолдиқ қиймати (қайта баҳолаш сальдосини, шунингдек автомобилни топшириш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) ҳисоблаб ёзилган соф фойдадан кам бўлса, у ҳолда фарқ асосий восита чиқиб кетишидан олинадиган фойда ташкилотнинг жами даромадларига киритиладиган, тегишинча корхонада солиқ солиш тизимига боғлиқ ҳолда солиқ оқибатларига олиб келадиган корхонанинг бошқа даромадлари деб таснифланади.

 Дивидендларни автомобиль билан тўлашда бухгалтерия ёзувлари қуйидагича бўлади:

       N

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Счётларнинг боғланиши

   дебет    

кредит

1

 

ХК мулкдорига тўланадиган соф фойда ҳисоблаб ёзилди

 

8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар”  

6610 “Тўланадиган дивидендлар”

 

3

 

Соф фойда ҳисобига автотранспорт воситасини топишириш акс эттирилди

 

6610  “Тўланадиган дивидендлар”

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

 

4

 

Автотранспорт воситасининг бошланғич қиймати ҳисобдан чиқарилди

 

9210"Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

 

0160 "Транспорт воситалари"

 

5

 

Чиқиб кетган автотранспорт воситаси бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ҳисобдан чиқарилди     

0260 "Транспорт воситаларининг  эскириши"

 

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

6

 

    Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди

8510 "Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар"    

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

 

7

 

 а) Автотранспорт воситасини соф фойда ҳисобига топшириш натижасида олинган даромад (фойда) кўрсатилди        

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

 

9310 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда"

 

 

  б) Автотранспорт воситасини соф фойда ҳисобига топшириш натижасида олинган зарар кўрсатилди        

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

 

9210 "Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши"

 

Эътиборга олиш лозимки, автотранспортни корхонадан мулкдорга топширишни расмийлаштиришда битимни нотариал тартибда расмийлаштиришда ҳамда ЙҲХДХ органларида рўйхатдан ўтказишда давлат божлари кўринишидаги қўшимча харажатлар вужудга келади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика