Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ШЖБПҲга ихтиёрий бадалларни ушлаб қолиш ва уларни ҳисоботда акс эттириш тартиби қандай?
Корхонага янги ходим февраль ойида ишга қабул қилинди. Унга штат жадвалига мувофиқ 500 000,00 сўм миқдорида иш ҳақи белгиланди. Ходимнинг аризасига биноан 300 000,00 сўмни ихтиёрий тарзда ШЖБПҲга ўтказса бўладими ёки иш ҳақи ва бошқа даромадлардан жами ушланмалар 50%дан ошмаслиги шартми? Агар 300 000,00 сўм ва ундан ортиқ сумма ихтиёрий равишда ШЖБПҲга ўтказилса ва ЖШДС 0 сўмга тенг бўлса, ходимга ҳисобланган ШЖБПҲга ажратмалар суммаси реестрини қай тарзда Халқ банкининг сайти орқали юбориш мумкин?


Ответы экспертов
Ответов: 73
09.12.2015

ЎзР Меҳнат кодексининг 164-моддасига мувофиқ иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим. Бу ходимнинг розилигидан қатъий назар амалга ошириладиган меҳнат ҳақидан ушланмаларга мажбурий тартибда тааллуқли:

-қонунчиликка мувофиқ мажбурий ушланмалар

-иш берувчи ташаббусига кўра ушланмалар

-суд қарорига асосан ушланмалар.

Ходимнинг ташаббусига кўра ушланмалар унинг ёзма аризасига биноан, яъни унинг ёзма розилиги асосида амалга оширилади. Бундан ташқари, ЎзРнинг Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида”  02.12.2004 йилдаги 702-II-сон Қонуннинг 10-моддасида (бундан буён матнда ҚОНУН деб юритилади) жамғариб бориладиган пенсия тизимида ихтиёрийлик асосида иштирок этувчи фуқаролар ўз шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига, шу жумладан учинчи шахслар фойдасига киритиладиган бадаллар миқдори ва муддатларини ўзлари мустақил равишда белгиланиши кўрсатилган. Шунинг учун ШЖБПҲга 300 минг сўм миқдорида ўтказиш қонунийдир.

Иш берувчи ҳар ойда қонунчиликка мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ суммасини тегишинча камайтириш ҳисобидан мажбурий жамғариб бориладиган пенсия бадалларини амалга оширади.

ШЖБПҲга ҳар ойлик мажбурий бадаллар ставкаси 2015 йилда "0" ставка бўйича солиқ солинадиган даромад, яъни жорий йилнинг 1 январь ҳолатига 1 ЭКИҲ  (Президентнинг ПҚ-2270-сон Қарорига 9-илова, ЎзР СКнинг 186-моддаси) чегирилган ҳолда бир ой учун ҳисобланган даромаддан 1%ни  ташкил қилади.

Солиқ солишдан озод қилиш фақат фуқароларнинг солиқ солиниши лозим бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммалари учун кўзда тутилган (СКнинг 179-моддаси 31-банди).

 Имтиёз қўллаш тартиби Адлия вазирлиги томонидан 04.06.2010 йилда 2111-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги  фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган  пенсия    ҳисобварақларига    ихтиёрий    равишда йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан  олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни  қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом”   (бундан буён матнда Низом деб юритилади) билан тартибга солинади.

Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий бадаллар суммаси ходимларнинг даромадлари ҳисобидан ўтказилади, яъни ШЖБПҲга ихтиёрий ажратмалар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ҳисобидан эмас, балки ходим олиши керак бўлган иш ҳақи ҳисобидан амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини Ўзбекистон Республикаси Халқ банкидаги фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ихтиёрий равишда йўналтириладиган суммаларига  камайтириш  тарзида берилади

Эътиборга олингки, мазкур Низомга мувофиқ  жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидан улар ўтказилган солиқ даври ўтгунича ихтиёрий бадаллар олинган тақдирда имтиёздан маҳрум бўлинади.  Мазкур маблағлар жисмоний шахсларнинг жами даромадлари тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортилади.

Имтиёз суғурта бадалларига татбиқ этилмайди.

Инчунун, сизнинг ҳолатингизда, даромад солиғи 200 000 сўмдан (500 000 – 300 000) ушланади ва 6 936 сўмни ( (200 000 – 118 400)*8,5%) ташкил қилади.

ШЖБПҲга мажбурий бадал 816 сўмни ((200 000 -118 400) * 1%) ташкил қилади.

ШЖБПҲга ихтиёрий бадал 300 000 сўмни ташкил этади.

Ижтимоий суғурта бадаллари тўлиқ иш ҳақидан амалга оширилади ва 35 000 сўмни (500 000*7%) ташкил қилади.

Олинадиган иш ҳақи: 158 064 сўм

(500 000-300 000-35 000 – 6 936)

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,

сўм

Счётларнинг боғланиши

Ёзувни тасдиқловчи ҳужжатлар

 

Дебет

Кредит

Ходимга иш ҳақи ҳисобланди

 

500 000

Харажатларни ҳисобга олиш счётлари

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Ҳисоб-китоб ведомости

 

Жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ушланди

6 936

6710

«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6410

«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

Ҳисоб-китоб ведомости

 

ШЖБПҲга мажбурий бадал

 

816

6410

«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

6530

«ШЖБПҲга мажбурий ажратмалар»

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

  ШЖБПҲга ихтиёрий бадал

 

 

300 000

6710

«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6531

«ШЖБПҲга ихтиёрий ажратмалар»

Ходимнинг аризаси, бухгалтериянинг ҳисоб-китоби

 

Ижтимоий суғурта бадали

 

35 000

6710

«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6520

«Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

Ҳисоб-китоб ведомости

 

 Иш ҳақи тўлаш

 

158 064

6710

«Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

5010

«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Тўлов ведомости

 

Халқ банкига тақдим қилинадиган жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этадиган корхона ходимларининг электрон реестрида алоҳида графаларда мажбурий бадалллар, ихтиёрий бадаллар ҳамда уларнинг умумий суммаси акс эттирилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика