Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Иш ҳақидан 33 фоиз миқдорида (1/3 қисмидан) алимент ушлаб қолиш тартиби қандай? 6 фоиз миқдоридаги почта харажатлари учун ким тўловни амалга ошириши керак?
Алимент тўловчининг ойлик иш ҳақи 1 400 000 сўмни ташкил қилади. Расшифровка билан тўлиқ ҳисоб-китоб намунасини келтирсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 196
09.12.2015

Алиментларни ҳисоблаш ва ундириш тартиби ЎзРнинг Оила кодекси, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” Қонун (29.08.2001 йилдаги 258-II-сон) ва  Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидалари (08.07.2009 йилдаги 1980-сон, бундан буён - Қоидалар) билан тартибга солинади.

Солиқ кодексининг 104-моддасига биноан алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.

Қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади (Қонуннинг 65-моддаси ва Қоидаларнинг 9-банди).

Қоидаларнинг 14-бандига мувофиқ пул маблағларини тўлаш ва ўтказиш қарздор ҳисобидан амалга оширилади.

Ижро ҳужжатига биноан ушланмалар суммаси қуйидаги тарзда аниқланади:

1)      шкала бўйича  жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ суммаси аниқланади – 190 576 сўм;

2)      мажбурий суғурта бадали суммаси аниқланади 7% - 98 000 сўм (1 400 00*7%);

3)      алиментлар 1 111 424 сўмдан (1 400 000 – 190 576 - 98 000) ушланади;

4)      ижро варақаси бўйича ушланмалар суммаси 366 769,92 сўмни (1 111 424 * 33%) ташкил қилади.

5)      Почта харажатлари суммаси – 22 006,20 сўм (366 769,92 * 6%).

N

Хўжалик операцияларининг мазмуни

 

Сумма,

мингўм

21-сон БҲМС бўйича счётларнинг боғланиши

 

Ёзувни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1.

Иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди

1 400 000

Харажатларни ҳисобга олиш счётлари

6710  «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов ведомости

 

2.

ЖШДС ушланди

 

190 576

6710  «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6410

«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов ведомости

 

3.

ШЖБПҲга ажратмалар ҳисобланди

((1 400 000 - 118 400)х1%)*

 

12 816

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

6530 «ШЖБПҲга ажратмалар»

Бухгалтериянинг ҳисоб-китоби, реестр

 

4.

Мажбурий суғурта бадали 7% ушланди

 

98 000

6710  «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар»

Ҳисоб-китоб ёки ҳисоб-китоб-тўлов ведомости

 

5.

Алимент мажбуриятлари ва почта харажатлари акс эттирилади

 

366 769,92

22 006,20

6710  «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

Ижро варақаси

6.

Алимент мажбуриятлари ва почта харажатлари сўндирилади

 

366 769,92

22 006,20

6990 «Бошқа мажбуриятлар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

Банкдан кўчирма

7.

Алиментлар ва почта харажатлари чегирилган ҳолда иш ҳақи берилди

 

722 647,88

 

6710  «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари»

Ҳисоб-китоб-тўлов ёки тўлов ведомости ва чиқим касса ордери

 

Почта бўлими орқали пул маблағларини ўтказишда маблағларни ўтказиш тўғрисида тўлов топшириқномасининг нусхаси ва реестр 3 нусхада тақдим этилади.

Тайинланган жой (қабул қилувчининг тўлиқ почта манзили)

Адресатнинг номи (адресатнинг фамилияси, инициали ёки юридик шахснинг номи)

Пул ўтказмасининг суммаси

Жўнатиш учун ҳақ

Дафтар бўйича пул ўтказмаларининг рақамлари ф. 5

Изоҳ

сўм

тийин

сўм

тийин

1

2

3

4

5

6

7

8

Тошкент ш.

Иванова К.Н.

366 769

92

22 006

20

 

___ учун алиментлар

ЖАМИ

 

 

 

  

 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика