Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мехнат дафтарчаларини алмаштириш учун катъий муддат белгиланганми? Архив маълумотнома йуклиги сабабли эски мехнат дафтарчаларини эгасига кайтиб бериладими? Эски мехнат дафтарчаларини йук килиш кай тартибда олиб борилади?
1998 йил 29 январдаги Адлия Вазирлиги томонидан 402-сонли Давлат руйхатига олинган «Мехнат дафтарчаларини юритилиши тартиби тугрисида»ги Йурикномасига асосан давлат стандартига жавоб бермайдиган мехнат дафтарчаларини алмаштириш учун ходимларга аввалги иш жойларидан архив маълумотномаларни такдим этишларини сураганимизда купчилик ходимлар олдинги иш жойлари ёпилиб кетганлигини ёки умуман архивдан хам топиб булмаслигини рукач килмокдалар.


Ответы экспертов
Ответов: 440
29.12.2015

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида" 1995 йил 06 июлдаги 258-сон Қарорининг 1-бандида Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчалари иловага мувофиқ тасдиқланганлиги, ходимларга илгари юритилган (1996 йил 1 апрелгача) меҳнат дафтарчалари алмаштирилмаслиги ва улар амалда бўлиши кўрсатилган. Мазкур Қарорнинг 4-бандида эса “Шарқ” нашриёт-матбаа концернига янги меҳнат дафтарчаларини ва уларга "қўшимча варақлар”ни ўз ҳисобидан 2 ой муддатда чоп этиш топширилганлиги, Меҳнат вазирлиги меҳнат дафтарчаларини манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг буюртманомаларига мувофиқ тарқатишлиги ва ушбу масала бўйича ҳисоб-китоб ишларини юритиши кўрсатиб ўтилган.

Бу тартиб ўз-ўзидан меҳнат дафтарчаларини Меҳнат ва аҳолини ижтимиой муҳофаза қилиш вазирлиги тизимидаги - бандликка кўмаклашувчи туман (шаҳар) Марказлари орқали пул ўтказиш йўли билан хисоб-китоб ишларини амалга оширилиши қатъийян белгиланган.

Демак, бу билан, меҳнат дафтарчаларини очиқ ҳолда сотилиши ман қилинган.

Шунга қарамасдан, кўчаларда очиқ ҳолда “Шарқ нашриёт-матбаа концернида тайёрланмаган меҳнат дафтарчаларини сотиб-олиш натижасида кўпгина фуқароларимиз ишга кирмоқчи бўлган корҳоналарга кўчалардан сотиб олинган меҳнат дафтарчаларини тақдим қилганлар. Натижада, уларнинг кўриниши ва тузилиши стандарт бланкаларга нисбатан жавоб бермаслиги учун биз бу тўғрисида “Норма маслаҳатчи” иқтисодий-ҳуқуқий газета орқали ўз фикрларимизни берганмиз. Масалан,Меҳнат дафтарчаси дўкондан сотиб олинмайди (27 (416)-сон, 2013 йил 9 июль)”, “Ҳақиқийлигини текширинг (47 (436)-сон, 2013 йил 26 ноябрь”. “Эҳтиёт бўлинг: сохта меҳнат дафтарчаси (34(527)-сон, 2015 йил 25 август)”, “Меҳнат дафтарчасини йўқотиш - катта муаммо (42 (535)-сон, 2015 йил 20 октябрь)”.

Бундай меҳнат дафтарчалари аниқланган тақдирда уларни стандартларига алмаштириш учун туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига мурожаат қилиш лозим.

Бланкаси белгиланмаган тартибда харид қилинган меҳнат дафтарчаси бекор қилиниши ва ходимнинг меҳнат стажи тўғрисидаги барча маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йилнинг 29 январида 402-сон билан рўйхатга олинган, "Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг “Меҳнат дафтарчасининг дубликати”га бағишланган IV-бўлимига мувофиқ расмийлаштирилади.

Меҳнат дафтарчасининг “дубликат”ини расмийлаштириш бўйича ҳаракатларни белгиланган тартибда ва жуда қисқа муддатларда бажариш лозим, чунки Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг 2013 йил 26 февралдаги 09/558 сонли хатида бу ҳақда гапирилиб, бу талаблар бажарилмаса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ иш берувчига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун деб – энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишига олиб келиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика