Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хорижий корхона номидан ишончли вакил сифатида ҳаракат қилаётган ЎзР фуқаросини рўйхатга олиш ва солиқ солиш тартиби қандай? Импорт контрактларини рўйхатга олиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижий корхона номидан ишончнома бўйича ишончли вакил сифатида ҳаракат қилади, лекин у ердан даромад олмайди. Хорижий корхона ўзи таъсисчи бўлган Ўзбекистондаги корхона билан ишончли вакил орқали контрактлар имзолайди.


Ответы экспертов
Ответов: 258
18.12.2015

Йўқ, Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан хорижий компаниядан ишончнома олинишида рўйхатга олиш кўзда тутилмаган.

Модомики ЎзР фуқароси даромад олмас экан, унда солиқ мажбуриятлари ва ЎзР ташқарисида олинган даромадларни декларациялаш бўйича мажбуриятлар вужудга келмайди.

“Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан шартнома муносабатлари асосида Ўзбекистон Республикасида унинг манфаатларини ифода этувчи, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикасининг ушбу норезиденти номидан фаолият кўрсатувчи, Ўзбекистон Республикасининг шу норезиденти номидан контрактлар тузиш ваколатига эга бўлган ва ундан мунтазам фойдаланувчи шахс орқали фаолиятни амалга оширишни” солиқ қонунчилиги бўйича  “доимий муассаса” тушунчасига киритилади (СКнинг 20-моддаси 3-қисми 7-банди).

Доимий муассаса" тушунчаси фақат солиқ соҳасидаги мақомни аниқлаш учун қўлланилади ва ташкилий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.

Юридик шахслар - Ўзбекистон Республикасида фаолиятни доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари - доимий муассасанинг жойлашган еридаги ва (ёки) фаолиятни амалга ошираётган жойидаги давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилиши лозим (СКнинг 79-моддаси).

Ишончли вакил томонидан хорижий компания номидан контрактларнинг имзоланиши ушбу ишончли вакилни солиқ оқибатларига олиб келмайди.

Топшириқ шартномаси бўйича бир тараф (вакил) иккинчи тараф (топшириқ берувчи)нинг номидан ва унинг ҳисобидан муайян юридик ҳаракатларни содир этиш мажбуриятини олади. Вакил тузган битим бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар бевосита топшириқ берувчида вужудга келади (ЎзР ФКнинг 817-моддаси).

Яъни, ишончнома бўйича тузилган контрактлар бўйича мажбуриятлар хорижий компанияда вужудга келади.

Ўз навбатида, хорижий компания – ЎзР норезидентига солиқ солиш у резидент ҳисобланган мамлакатга, ЎзРда рўйхатга олинган доимий муассаса мавжудлигига, ЎзР СК билан тақдим қилинган  солиқ имтиёзларига, иккиёқлама солиқ солишни олдини олиш тўғрисидаги халқаро шартномалар ва битимларга боғлиқ.

Импорт контрактларини ТИАИСВда рўйхатга олиш ҳамма учун ҳам бекор бўлмаган.

ЎзР Президентининг  “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 26.09.2003 йилдаги ПФ-3321-сон Фармонининг 1-банди билан 2003 йилнниг 1 октябридан бошлаб импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида (ТИАИСВ) олдиндан рўйхатга олиш бекор қилинган.

Қуйидаги импорт контрактлари ТИАИСВда экспертиза қилиниши белгиланган:

  • давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молияланадиган; 
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ёки унинг кафолати остида жалб этилган кредитлар (қарзлар) ҳисобидан молияланадиган; 
  • устав сармоясидаги давлат улуши 50 фоиздан кўпроқни ташкил этадиган ва ўзининг валюта маблағлари билан таъминланмаган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган контрактлар. 

Бундай импорт контрактлари  Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида Ўзбекистон Республикаси хўжалик субъектлари томонидан тузиладиган экспорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни рўйхатга олиш ва импорт контрактлари (шартнома ва битимлар)ни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга  (АВ томонидан 03.07.2006 йилда 1588-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ТИАИСВда экспертиза қилиниши лозим.

Қолган  ташқи савдо контрактлари   Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида низомга (ЎзР ВМнинг 30.09.2003 йилдаги 416-сон қарорига 1-илова) мувофиқ Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида (ТСОЯЭАТ) рўйхатга олинади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика