Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Даромаднинг бир қисми ипотека кредитини қоплаш учун йўналтирилган тақдирда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ қандай ҳисобланади?
Менинг иш ҳақим январь ойидан ноябрь ойигача 9 500 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойидан ноябрь ойигача ипотека кредити учун 5 907 000 сўм ўтказилган.


Ответы экспертов
Ответов: 43
18.12.2015

Жисмоний шахсларнинг солиқ солиниши лозим бўлган ҳамда: ёш оила аъзолари томонидан якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун;

қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни ушбу мақсадлар учун кредитлар бериш қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банкларнинг кредитлари ҳисобидан амалга ошираётган қурувчи шахслар томонидан олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтириладиган иш ҳақи суммаси ва бошқа даромадларига солиқ солиниши лозим эмас (СКнинг 179-моддаси, 30-банди).

Сизнинг мисолингизда имтиёз қўлланган ҳолда 2015 йилнинг январь-ноябрь ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаб чиқарамиз:

Солиқ солинадиган даромад: 9 500 000 – 5 907 000 = 3 593 000 сўм.

Январь-ноябрь учун иш ҳақининг энг кам миқдори 1 302 400 сўмни (118 400 х 11)  ташкил этади. 

ЖШДС ҳисоб-китоби шкаласи бўйича январь-ноябрь учун 1 302 400 (118 400 х 11) сўмга 0 фоиз ставка бўйича солиқ солинади.

1 302 400 сўмдан 6 512 000 (1 302 400 х 5) сўмгача 8,5% ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, бизнинг мисолимизда йил бошидан солиқ солинадиган даромад 3 593 000 сўмни ташкил этади, январь-ноябрь учун ЖШДС эса қуйидагига тенг бўлади:

(3 593 000 – 118 400 х 11) х 8,5% = 2 290 600 х 8,5% = 194 701 сўм.

Январь-ноябрь учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси "0" ставка бўйича солиқ солинадиган даромад ҳамда ипотека кредитини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромад чегирилган ҳолда солиқ солинадиган суммадан ҳисоблаб чиқарилади:

 2 290 600 х 1% = 22 906 сўм.

Бюджетга тўланиши лозим бўлган ЖШДС:

194 701 – 22 906 = 171 795 сўм.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика