Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Meni va qizimni doimiy ro‘yxatdan o‘tkazishni qonuniy talab qilishga haqqimiz bormi?
Nikohimizga bir yildan oshdi, bitta farzandim bor. Doimiy ro‘yxatdan o‘tishimga turmush o‘rtog‘im rozilik bermayapti. Birga yashamaymiz, lekin qonuniy ajrashmaganmiz.


Ответы экспертов
Ответов: 1322
13.12.2015

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 05.01.2011 йилдаги ПФ-4262-сон Фармонига 1-илова)нинг 42-бандига мувофиқ қуйидаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида истиқомат учун берилган гувоҳномага эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, яшаш жойи майдони қанчалигидан қатъи назар, доимий рўйхатдан ўтиш ҳуқуқига эга:

турар жой мулкдори;

ота-оналар - фарзандларининг яшаш жойига;

хотин (эр) - эри (хотини)нинг яшаш жойига;

вояга етмаган фарзандлар ва васийликка олинганлар - ота-оналарининг ва васийларининг яшаш жойларига;

ўз оилаларига эга бўлмаган ёки вояга етмаган фарзандлари бўлган, аммо никоҳдан ўтмаган вояга етган фарзандлар - ота-оналарининг яшаш жойларига;

вояга етмаган ва ота-онаси бўлмаган туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, шунингдек ёшидан қатъи назар, меҳнатга лаёқатсиз туғишган ака-укалар ва опа-сингиллар, агар улар ўз оилаларига эга бўлмасалар - акаси ва опасининг (укаси ва синглисининг) яшаш жойига;

илгари мазкур аҳоли пунктида яшаган, меҳнат шартномаси бўйича ишлаш учун вақтинча бошқа жойга кетган шахслар, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига кўра вақтинча бошқа жойга кетганда турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қоладиган фуқаролар - илгариги турар жойларига ёки қариндошлариникига;

жазони ижро этиш жойларидан озодликка чиққан шахслар - илгариги турар жойларига, оила аъзолариникига, қариндошлариникига ёки ҳукм этилгунларигача яшаган шахсларникига;

Турмуш ўртоғингиз турар жой мулкдори ҳисобланиб, сизга ушбу турар жой қонуний тартибда тегишли бўлмаса, турмуш ўртоғингизнинг розилигисиз мазкур уйда доимий рўйхатдан ўтишингиз мумкин эмас.

Юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар бўйича низолар судда кўриб чиқилиши лозим.

Ҳар бир шахс ўзининг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилишни сўраб судга белгиланган тартибда мурожаат қилишга ҳақли.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика