Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Вақтинчалик рўйхатнинг муддати тугаши муносабати билан ишдан бўшатилишим мумкин. Мен ишимни сақлаб қолишим учун нима қилишим мумкин?
2001 йилдан буён Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтиб яшайман. Яъни доимий прописка қилинган жойим бўйича доимий яшаш жойим мавжуд эмас, доимий яшаш жойим бўйича доимий прописка қилинмаганман. 2015 йил 25 октябрдан бошлаб вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш тўхтатилди. Ҳозирда вақтинча рўйхатдан ўтиш муддатим тугаганлиги муносабати билан ишдан бўшатилишим эҳтимоли юқори.


Ответы экспертов
Ответов: 1327
13.12.2015

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 21 майда 2366-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида”ги  Йўриқноманинг 2-бандига асосан фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан олти ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади ҳамда бу Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига беш кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди.

Ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш муддатидан ортиқ бўлмаган даврда вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.

Фуқароларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш жараёни ички меъёрий тартиблар асосида вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин ва мазкур ҳолатда сизнинг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида вақтинчалик рўйхатдан ўтмасдан 5 кундан ортиқ муддат давомида истиқомат қилишингиз ноқонуний ҳисобланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика