Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен укишга булган давримда иш жойим сакланган холда ойлик маош олишим мумкинми ёки йукми?
Мен Сурхондарё вилояти, Олтинсой тумани "Хайрондара" КВПда мудир лавозимида 2013 йилдан буён ишлаб келмокдаман. Сурхондарё вилояти согликни саклаш бошкармасининг 2015 йил 29 августдаги №840-С-сонли буйруги хамда Олтинсой туман тиббиёт бирлашмасининг 2015 йил 31 августдаги №80-S-сонли буйругига асосан Самарканд давлат тиббиёт институтида ихтисослаштириш курсида укимокдаман.


Ответы экспертов
Ответов: 236
21.01.2016

Меҳнат кодексининг 248-моддасига биноан ишлаб чиқаришда касбга доир таълим олаётган, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда малакасини ошираётган ёки таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.

         Сизнинг ҳолатингизда  таълим олиш бошқа шаҳарда ҳамда ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда амалга оширилмоқда, шунинг учун  ўқиш даврида иш жойи сақланиши ва иш ҳақи олиш каби алоҳида шартлар иш берувчи ва ходим ўртасида алоҳида ҳал қилиниши керак. Афсуски, меҳнат қонунчилиги ходим ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқишда бўлган даврда иш ҳақи сақланиши тартибини тартибга солмайди. Бироқ шуни эътиборга олиш лозимки, Сизнинг ҳолатингизда Сизни ўқишга юбориш тўғрисидаги қарор Сиз томондан эмас, балки юқори турувчи давлат органи томонидан қабул қилинган. Сизни малака ошириш курслари ёки ўқишга юбориш тўғрисидаги буйруқда иш ҳақи тўланиши ва иш жойи (лавозими) сақланишига тааллуқли бандлар кўзда тутилиши керак. Сизни буйруқ асосида ўқишга юборган Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига  Сиз юқорида келтирган саволларга жавоб беришни сўраб мурожаат қилишингизни тавсия қиламан.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика