Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Турмуш ўртоғим ўғлимни исми, фамилияси ва отасининг исмини ўзгартирмаган ҳолда фарзандликка олиши ва уни ўз уйига мен билан бир вақтда рўйхатга қўйиши мумкинми?
Мен Андижон шаҳрида доимий прописка қилинганман. 2015 йилнинг ноябрь ойида турмушга чикдим. Турмуш ўртоғим Тошкент шахрида доимий прописка қилинган. Эшитишимча, биз бир йил мобайнида бирга яшаганимиздан сўнг мени Тошкент шаҳрига доимий прописка қилишнинг имконияти бўлар экан. Мени аввалги турмуш ўртоғимдан 16 ёшли ўғлим бор. Менинг ҳозирги турмуш ўртоғим ўғлимни фарзандликка олмоқчи ва ўз уйига рўйхатга қўймоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 1322
22.12.2015

Сиз,  Адлия Вазирлиги томонидан 2012 йил 4 майда 2358-сон билан рўйхатга олинган, ИИВ буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 8-банди ва "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига (14.09.2011 йилдаги  ЎРҚ-296-сон) илова қилинган  рўйхатнинг 5-бандига мувофиқ, турмуш ўртоғингизнинг доимий рўйхатдан ўтган уй-жой майдонига, башарти камида бир йил биргаликда яшаётган бўлсангиз, доимий прописка қилинишингиз мумкин.

Ҳозирги турмуш ўртоғингиз сизнинг ўғлингизни фарзандликка олгандан сўнг, Рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ фарзандини уй-жой майдонига доимий рўйхатга олиши мумкин, яъни қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади.

Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 30.04.1998 йилдаги 607-1-сон Қонуни билан тасдиқланган Оила кодексининг 6-боб, 20-бўлим, 155,156,159-моддаларига кўра ўн ёшга тўлган болани фарзандликка олиш учун унинг розилиги талаб қилинади.

Агар бола фарзандликка олувчиларнинг оиласида тарбияланаётган бўлса ва уларни ўз ота-онаси деб эътироф этса, фарзандликка олиш фарзандликка олинаётган боланинг розилигисиз амалга оширилиши мумкин.

Болани фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган бола ота-онасининг розилиги талаб этилади.

Демак, сиз аввал фарзандликка олиш масаласини кўришингиз, доимий рўйхатдан ўтиш ҳолатини ҳал этишингиз ва ундан кейин унинг фамилиясини ўзгартириш ёки ўзгартирмаслик масаласини кўришингиз керак бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика