Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиши даврида унинг ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? Ходимнинг Банк-молия академиясида ўқиши даврида унга байрам саналари учун мукофот тўловлари амалга ошириладими?
Корхонанинг бош мутахассиси Банк-молия академияси магистратурасига қабул қилинди. Ўқиш 2015 йилнинг октябрь ойидан бошланди. ВМнинг 16.09.2013 йилдаги 255-сон қарорига мувофиқ ходимнинг иш жойи ва ўртача иш ҳақи сақланади. Ходимга 2015 йил сентябрь ойида навбатдаги меҳнат таътили берилган. Ишлаб чиқариш зарурати туфайли у буйруққа асосан ишга чақириб олинган. Унинг ойлик маоши 800 000 сўмни ташкил қилади. Ходим 6 йилдан буён ишлайди. Август ва сентябрь ойлари учун унга қуйидагилар ҳисоблаб ёзилди: 2015 йил август ойи учун ҳисобланди: лавозим маоши – 800 000 сўм, нормадан ортиқ суткалик харажатлар -110 000 сўм, озиқ-овқат харажатлари – 100 000 сўм, йўлкира харажатлари – 100 000 сўм, шанбалик – 10 000 сўм, байрам мукофоти – 200 000 сўм, муайян муддат хизмат қилганлик учун – 120 000 сўм, рағбатлантириш – 800 000 сўм. 2015 йил сентябрь ойи учун ҳисобланди: лавозим маоши – 200 000 сўм, нормадан ортиқ суткалик харажатлар -30 000 сўм, озиқ-овқат харажатлари – 25 000 сўм, байрам мукофоти – 100 000 сўм, муайян муддат хизмат қилганлик учун – 120 000 сўм, рағбатлантириш – 200 000 сўм, норма бўйича таътил пули – 1 000 000 сўм, нормадан ортиқ таътил пули – 900 000 сўм, лимитдан ортиқ мобиль алоқа учун – 30 000 сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 196
29.12.2015

ВМнинг 16.09.2013 йилдаги 255-сон қарорининг 37-бандига асосан  Банк-молия академияси тингловчиларининг асосий иш жойи ва ўртача иш ҳақи ўқиш муддати мобайнида сақланади. 

ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илованинг  5-бандига мувофиқ ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади.

Ҳисоб-китобга суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладиган тўловлар киритилади.

СКнинг 306-моддасига мувофиқ  СКнинг 172-моддасида кўрсатилган иш ҳақи тарзидаги даромадлар ягона ижтимоий тўловнинг ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объектидир, унга қуйидагилар ҳам киради:

-          СКнинг 175-моддасига мувофиқ ишланмаган вақт учун ҳақ тўлаш, шу жумладан йиллик меҳнат таътилига ҳақ тўлаш,

-          хизмат сафарлари вақтидаги қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча суткалик пуллар (СКнинг 174-моддаси 9-банди);

-          озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш (СКнинг 174-моддаси 13-банди);

Уяли алоқа хизматлари учун тўлов  моддий наф тарзида олинган даромадлар сирасига киради (СКнинг 177-моддаси 1-банди), улар фуқароларга суғурта бадали ва ягона ижтимоий тўлови солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Суғурта бадаллари солинадиган барча тўловлар улар ҳисобланган вақт бўйича иш ҳақига киритилади, яъни иш ҳақи учун ҳисоб-китоб қайдномасига асосан  тўғри келадиган ойда.

Бинобарин, агар ходимнинг  ўқиши 2015 йил октябрь ойидан бошланган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоб-китоби учун август-сентябрь учун ҳисоблаб ёзилганлардан фойдаланиш зарур.

Ўртача ойлик иш ҳақи 2 407 500 сўмни (4 815 000 / 2) ташкил қилади.

Меҳнат ҳақи шакли ва тизимлари, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар жамоа шартномаларида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал ҳужжатларда белгиланади (МКнинг 153-моддаси).

Бунда  ходимларни мукофотлашнинг барча  шартлари Мукофотлаш тўғрисида низомда белгиланади.

Мукофотлаш тўғрисида низом корхонанинг локал ҳужжати ҳисобланади ва қуйидагиларни сақлаши керак:

-мукофотлаш мўлжалланган аниқ вазифаларни кўрсатган ҳолда ходимларнинг турли гуруҳлари бўйича хўжалик фаолиятининг асосий натижалари учун мукофотланадиган шахслар доираси белгиланадиган умумий ҳолатлар;

-ходимларнинг алоҳида гуруҳлари ёки ишловчиларнинг тоифалари учун мукофотлаш манбалари, шартлари, миқдорлари, даврлари ва муддатлари;

-мукофотларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби.

Модомики амалиётда ходимлар ишда мавжуд бўлмаслиги вазиятлари вужудга келар экан, сизга амалдаги мукофотлаш тўғрисидаги низомга шундай вазиятларни ҳисобга олган ҳолда мукофотлар миқдорини белгилаш тўғрисидаги аниқлаштирувларни киритишни тавсия этамиз.  Ҳар қандай  ҳолатда ҳам бу иш берувчи томонидан ҳал қилиниши ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиш зарур бўлган масаладир.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика