Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен Тошкент вилоятида доимий прописка қилинганман. Тошкент шаҳрига мен доимий прописка қилинишим мумкинми?
Менинг ота-онам олдин Тошкент шаҳрида доимий пропискада бўлишган, кейинроқ эса Тошкент вилоятидан уй олиб ўша ерга доимий прописка қилинишган. Яқин қариндошларимнинг ҳаммаси Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинган.


Ответы экспертов
Ответов: 1322
25.12.2015

Ўзбекистон Республикасининг 14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон "Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар -Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 14.07.2011 йилда қабул қилинган, Сенат томонидан 26.08.2011 йилда маъқулланган) - рўйхатнинг 2-бандига мувофиқ, қариндошлар - ўзларининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари доимий прописка қилинган уй-жой майдонига прописка қилинади. 

Тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлар, яъни ота-она фарзандларининг, фарзандлар ота-оналарининг, бобо ва бувилар невараларининг, неваралар бобо ва бувиларининг уй-жой майдонига прописка қилинади. 

Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган фуқаролар Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилояти ТШИИБ ХЧКваФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт;

контракт бўйича ҳарбий хизматчининг ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

турар жой учун ҳужжатларнинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисида нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги);

никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг ёки фарзанднинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция. 

Вояга етмаган шахснинг хусусий мулки бўлган уй-жой майдонига унинг қариндошларини доимий прописка қилиш унинг ота-онасининг ёки васийнинг (ҳомийнинг) нотариал тасдиқланган розилиги асосида ҳал этилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика