Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
5 та ходимга тарқатиш учун сотиб олинган картошкани тақсимлаш ҳақидаги буйруқни қандай тўғри расмийлаштириш лозим? Қайси ҳужжатлар асосида картошкани тарқатиш керак? Бунда солиқ оқибатлари қандай?
ЯСТ тўловчиси бўлган корхона ходимлардан тушган аризага кўра уларга моддий ёрдам кўрсатиш учун фермер хўжалигидан умумий қиймати 2 300 000 сўм бўлган 2 000 кг картошкани харид қилди.


Ответы экспертов
Ответов: 196
14.01.2016

Солиқ Кодексининг 178-моддаси 16-бандига асосан, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида ёки уни сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромадлари ҳисобланади.

Солиқ Кодексининг 179-моддаси 1-бандига мувофиқ солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда берилган моддий ёрдам суммаларига солиқ солинмайди. (118 400х12=1 420 800 сум). 2015 йилда ўн икки бараваригача бўлган миқдор ҳисобот даврининг 1 январдаги энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.

Моддий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги қарорни моддий кўмакка муҳтож ходимларнинг аризаларига кўра корхона раҳбари қабул қилади ва буни буйруқ билан расмийлаштирилади. Буйруқда моддий ёрдам натурада – қишлоқ хўжалиги маҳсулоти кўринишида берилиши, ҳар бир ходимга берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қиймати, тақсимлаш усули кўрсатилиши керак.

Моддий ёрдам суммаси ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадалларининг солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.

Корхона учун картошкани бериш уни реализация қилиш сифатида акс эттирилади.

Айтайлик, 5 та ходимнинг ҳаммаси картошкани бир хил улушда олишди. У ҳолда олинган моддий ёрдам энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдоридан ошмайди. (2 300 000/5=460 000)

 Аммо, эсдан чиқармаслик лозимки, ушбу сумма ҳар бир ходимнинг солиққа тортиладиган (12 ЭКИҲдан ошган) суммасини ҳисоблаш учун йил давомида олган моддий ёрдам суммасига қўшилиши керак.

Картошкани беришда уни тарқатиш қайдномасини (ведомостини) тузиш ва унда  олувчиларнинг исми-шарифи, олинган картошка миқдори, қиймати ва уни олганлиги ҳақидаги имзоларини акс эттириш мумкин.

Корхона бухгалтерия ҳисобида олинган ва берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қуйидагича акс эттирилади:

N

Хўжалик операциялари мазмуни

Қиймати,

минг сўмда

21 – БҲМСга мувофиқ  счётлар корреспонденцияси

Қайдларни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўлов тўланди

2 300

4310 «ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»

5110 «Ҳисоб-китоб счёти»

 

 

Шартнома, тўлов топшириқномаси, банк кўчирмаси     

2

 

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилинди

2 300

1090 «Бошқа материаллар»

 

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Ҳисоб-варақ-юк-хат

 

3

 

Бўнак ҳисобга олинди

2 300

6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

4310 «ТМҚлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар»

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

4.

Корхонанинг моддий ёрдам кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларнинг акс эттирилди                         

 2 300

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

5.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари моддий ёрдам тариқасида берилди              

2 300

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

6710 «Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар»

1090 «Бошқа материаллар»

9220 «Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш қайдномаси (ведомости)

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика