Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Саволим шундан иборат: бино ва иншоотлар бегоналаштирилаётганда кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкасини техник инвентаризациядан ўтказганлик ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштирилаётганда тулов туланадими ёки тулов туланмайдими?
Мен Юсупов Рустамбек Комилович онам яъни Аминова Рахатой номидаги тураржойни онамни ноториус давлат идораси томонида берилган хадя шартномасига асосан турар жой кадастр хужжатларини кайта расмийлаштирилаётганда Хива туман Кадастр давлат идораси ходимлари онам номига чизилган мулкга туланган 191 400 сум пулни мени номимга кайта бегоналаштирилаётганда яна 191 400 сум пулни тулашни кадастр давлат идораси ходимлари айтишди. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ 10.07.2014 й. N 186 карорига асосан Умумий майдонни аниқлашда уларнинг ҳуқуқий мақомидан қатъи назар, инвентаризациядан ўтказилаётган ер участкасида жойлашган барча иморатлар ва иншоотларнинг умумий майдони ҳисобга олинади. Бино ва иншоотлар бегоналаштирилаётганда кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкасини техник инвентаризациядан ўтказганлик ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун тўлов ундирилмайди. Деб ёзилган чунки Кадастр давлат идора ходимлари кайтадан тураржойга бориб кайта мулкн чизганлари йук факат Кадастр давлат ходимлари онам номидан менинг номимга бегоналаштириб кадастр хужжатларини расмийлаштириши керак.


Ответы экспертов
Ответов: 179
22.01.2016

Хакикатдан хам, УзР Вазирлар Махкамасининг «Кадастр ҳужжатларини тайёрлаш бўйича давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги 10.07.2014 йилдаги 186-сон карорининг 2-бандига кура,  2014 йил 1 августдан бошлаб, қуйидаги давлат хизматлари ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан бепул амалга оширилади:

- кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш;

- кўчмас мулк объектларини ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

- ипотека ва ипотека шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш;

- бино ва иншоотларнинг мансублиги ва таркиби тўғрисида маълумотномалар бериш, жумладан бегоналаштирилаётган ёхуд мерос бўйича ўтаётган бино ва иншоотларнинг амалдаги таркибини ва ҳолатини аниқлаштириш мақсадида уларни натурада ўрганиш;

- шахсий турар жой мавжудлиги (йўқлиги) тўғрисида маълумотномалар бериш.

 

Шу билан бирга, ушбу карорга 1-Илова билан кадастр хужжатларини техник инвентаризациядан утказиш ва расмийлаштириш буйича давлат хизматлари нархлари тасдикланган. Мазкур 1-Иловада берилган изохларга асосан бино ва иншоотлар бегоналаштирилаётганда кўчмас мулк объекти жойлашган ер участкасини техник инвентаризациядан ўтказганлик ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштирганлик учун тўлов ундирилмайди.

 Юкоридагилардан келиб чикиб, кучмас мулк хадя шартномаси асосида бошка шахсга утганда, кучмас мулкка булган хукукларни давлат руйхатидан утказиш ва кадастр хужжатларини расмийлаштириш хизматлари бепул амалга оширилади.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика