Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
НКМ ва тўлов терминали мажбурий тартибда мавжуд бўлиши қандай норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади?
Солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган режадан ташқари текширувда НКМ мавжуд эмаслиги учун корхонага жарима ҳисобланди. Корхона мижозлари тўловни фақат банклар орқали амалга оширади. Корхона ҳам нақд пул ва тўлов терминали орқали тўловларни қабул қилмайди.


Ответы экспертов
Ответов: 196
11.01.2016

НКМ ва тўлов терминалини қўллаш тартиби  қуйидагилар билан тартибга солинади:

-          Солиқ кодексининг 72 ва 119-моддалари;

-          ЎзР Президентининг “Деҳқон бозорлари ва савдо  комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 26.04.2010 йилдаги ПҚ-1326-сон Қарори;

-          “Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўллаш тартиби тўғрисида” Низом (ВМнинг 17.11.2011 йилдаги 306-сон қарорига 1-илова (бундан буён матнда 306-сон Низом деб юритилади);

-          ВМнинг 31.07.2013 йилдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситаларини доимий ва вақтинча сақлаш жойларини ташкил этиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида” Низом;

-         АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари;

-          Ўзбекистон Республикасида Чакана савдо қоидалари (ЎзР ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган);

-          АВ томонидан 11.07.2014 йилда 2601-сон билан рўйхатдан ўтказилган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун қўлланиладиган фискал хотирали назорат-касса машиналарига қўйиладиган ягона техник талаблар;

-          ЎзР ВМнинг 24.09.2004 йилдаги “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”  445-сон қарори;

-          ЎзР Президентининг “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни

рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон Қарори;

-          Тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва аҳоли билан пул ҳисоб-китобларини амалга оширишда уларни  қўллаш тартиби тўғрисида низом, 27.07.2009 йилдаги 1986-сон.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдони амалга оширишда ва товарларни сотишда, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишда аҳоли билан пулли ҳисоб-китоблар барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан фискал хотирага эга бўлган НКМ мажбурий тартибда қўлланган ҳолда амалга оширилади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган, ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган НКМ қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг айрим тоифалари бундан мустасно (306-сон Низомнинг 2-банди).

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз фаолияти хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифалари рўйхати 306-сон Низомнинг 3-иловаси билан белгиланган.

Хўжалик юритувчи субъектлар аҳолига товарларни нақд пулсиз сотишда (ишларни бажаришда ва хизматлар кўрсатишда) пластик карточкаларга хизмат кўрсатадиган тўлов терминалларидан фойдаланадилар. Тўлов терминалидан бериладиган чекни харидорларга бериш мажбурий ҳисобланади (306-сон Низомнинг 1-иловаси 5-банди).

Савдо ва хизмат соҳаси объектларида НКМ ва ҳисоб-китоб терминалларининг  мавжудлиги ҳамда улардан мажбурий фойдаланиш устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.

Фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик СКнинг 119-моддасига биноан жарима солишга сабаб бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика