Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фирма шартнома асосида хорижий компаниядан (норезидентдан) пул маблағларини тегишли муддатга жалб этмоқчи. Ушбу шартнома рўйхатга олиниши шартми?
Мен МЧЖнинг муасиси ва директориман. Менинг фирмам шартнома асосида хорижий компаниядан (норезидентдан) пул маблағларини тегишли муддатга жалб этмоқчи. Ушбу шартнома рўйхатга олиниши шартми, агар шарт бўлса, айнан қайси органда? Умуман, шу билан боғлиқ яна нимани билишим керак?


Ответы экспертов
Ответов: 277
05.01.2016

29.08.1996 да қабул қилинган «Хориждан маблағ жал қилиш тўғрисида» 263-I-сонли Қонуни (бундан буён – Қонун) 1-моддасининг иккинчи хатбошида назарда тутилганидек, «хориждан маблағ жалб қилиш» – бу Ўзбекистон Республикаси ёки унинг резиденти томонидан хорижий давлатлар ёки норезидентлар активларининг (кредитлар, заёмлар ва бошқаларнинг) мазкур хорижий давлатга ёки норезидентга ёхуд уларнинг талабига кўра учинчи шахсга шартлашилган даврда адекват активларни, шу жумладан, активлардан фойдаланганлик учун тўловларни тақдим этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган ҳолда жалб этилиши.

Бундан кўриниб турибдики, сиз жалб қилмоқчи бўлган қарз ўша «хориждан маблағ жалб қилиш» тушунчаси билан қамраб олинади.

Хатингизнинг мазмунига қараганда, шунингдек бизнинг тушунишимиз бўйча, сиз жалб қилмоқчи бўлган қарз Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган заёмдир. Шу боис Қонун 9-моддасининг учинчи хатбошига асосан қарз шартномаси Марказий банкида рўйхатга олиниши шарт. Рўйхатга олиш билан боғлиқ тартиб Капитал ҳаракати билан боғлиқ айрим валюта операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом[1] (бундан буён – Низом). Унинг 3-бандига мувовиқ рўйхатга олиш ваколатли банклар томонидан мазкур шартномалар тўғрисидаги маълумотларни хабардор қилиш тартибида Марказий банкка тақдим этиш орқали амалга оширилади. Марказий банк хабардор қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикаси томонидан кафолатланмаган хориждан маблағ жалб қилиш тўғрисидаги шартномалар рўйхатга олинган ҳисобланади.

Низомнинг 7-бандида белгиланганидек, валюта операциясини[2] амалга ошириш учун резидент томонидан ваколатли банкка қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

валюта операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва/ёки бошқа ҳужжат) ҳамда унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхалари. Бунда ҳужжат матни давлат ёки рус тилида баён этилган бўлиши, агар ҳужжат матни бошқа тилда баён этилган бўлса, у легаллаштирилган ёки унга белгиланган тартибда апостиль қўйилган бўлиши ҳамда давлат ёки рус тилига таржима қилинган ва нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Мазкур ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг, ваколатли банк томонидан белгиланган тартибда валюта операцияси амалга оширилади.

Шуни ҳам эътиборга олиши керакки, резидентлар ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиш учун дастурий таъминотга эга бўлган ваколатли банкларга аризани электрон шаклда тақдим этиши мумкин. Бунда резидент валюта операцияси амалга оширилишини назарда тутувчи ҳужжатнинг (шартнома, келишув, битим ва/ёки бошқа ҳужжат) ёки унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаларини аризага илова қилиши лозим (Низомнинг 8-банди).

Валюта операциясини амалга оширишда резидент қуйидагиларга мажбур:

бир валюта операцияси бўйича барча ҳисоб-китоб ва тўловларни асосий депозит ҳисобварағи очилган ваколатли банк орқали валюта операцияси шартларига мувофиқ амалга ошириш;

валюта операцияси шартларига ўзгартиришлар киритилганда (шартноманинг муддати узайтирилиши, тўлов муддатининг кечиктирилиши, қарзни сўндириш жадвалининг ўзгартирилиши, қарзнинг тўлиқ сўндирилиши ёки шартноманинг бекор қилиниши ва бошқалар) ваколатли банкни хабардор қилиш (Низомнинг 9-банди).

 


[1] АВ томонидан 2013.17.12.да 2536-сон билан рўйхатга олинган МБ бошқарувининг қарори.

[2] Сиз жалб этмоқчи бўлган қарз Низомнинг 1-бандида берилган «валюта операцияси” тушунчасига ҳам киради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика