Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун устав фондини шакллантириш ҳисоб-китобида ЭКИҲ миқдори қайси сана ҳолатига аниқланади: ҳисобвараққа пул маблағлари киритилган санами ёки лицензия олиш учун ариза берилган санами?
Вазирлар Маҳкамасининг 5.11.2005 йилдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом устав фондини энг кам иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантиришни кўзда тутади. МЧЖ устав фондига пул маблағларини киритиш даврида энг кам иш ҳақи 96105 сўм ва 118 400 сўмни ташкил этган. Устав фонди шакллантирилгандан сўнг лицензия учун ариза берилганда энг кам иш ҳақи миқдори 130 240 сўмни ташкил қилди. Агар киритилган пул маблағлари миқдори бадал амалга оширилган кун ҳолатидаги ЭКИҲ бўйича ҳисобланса, миқдор 1200 ЭКИҲдан ортиқ бўлади.


Ответы экспертов
Ответов: 42
25.01.2016

Улгуржи савдони амалга ошириш учун лицензия олиш  Улгуржи савдо фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом (ВМнинг 05.11.2005 йилдаги 242-сон қарори) билан тартибга солинади.

Риоя қилиниши  лицензия берилиши учун мажбурий шарт бўлган лицензион талаблардан бири, бу “энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши”.

Ҳужжатларни тақдим қилиш санасида лицензия талабгори ўрнатилган миқдорда устав фонди шакллантирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим қилиши лозимлигидан келиб чиқиб, хулоса қилиш жоизки, устав фонди миқдори ҳисоб-китоби ҳақиқатда киритилган бадалларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган устав ҳужжатлари рўйхатдан ўтказилган  сана ҳолатида аниқланиши керак.

Бинобарин, янги субъектни дастлабки рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказиш санаси ҳолатида белгиланган энг кам иш ҳақининг 3500 миқдоридаги устав фонди рўйхатдан ўтказилган бўлса,  талабгор устав фонди муайян пропорцияда шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилиши лозим. Агарда лицензия талабгори лицензия олиш талабларига риоя қилиш учун устав фондига қўшимча ҳиссалар киритган бўлса, у ҳолда ЭКИҲ миқдори устав ҳужжатларига киритилган ўзгартиришлар рўйхатдан ўтказилган санадан келиб чиқиб аниқланади.

Бу ҳолатда белгиланган энг  кам иш ҳақи миқдори устав фонди миқдорини аниқлаш учун ариза бериш муддатига ҳам, ҳисса киритиш муддатига ҳам таъсир кўрсатмайди.

Улгуржи савдони амалга оширишга лицензия олиш учун зарур миқдорда устав фонди шакллантирилганлиги факти қуйидагилар билан тасдиқланиши мумкин:

    гувоҳнома ёки кўрсатиладиган маълумотларни (бухгалтерлик баланси ва ҳ.к.) тасдиқловчи ҳужжат(лар) илова қилинган МЧЖнинг бошқа ҳужжати;

    тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияси томонидан рўйхатдан ўтказилган  таъсис ҳужжатлари (киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда);

    ҳисобварақда камида 1 200 ЭКИҲ миқдорида пул маблағлари мавжудлигини тасдиқловчи банк ҳужжати (маълумотнома, банк кўчирмаси ва ҳ.к.), бироқ устав фондига камида 2 300 ЭКИҲ  қийматида  бошқа мол-мулк киритилганлигини тасдиқловчи яна бошқа бир ҳужжатни (топшириш далолатномаси ва ҳ.к.) ҳам илова қилиш керак.

Амалиётда лицензияловчи органларнинг лицензия учун шакллантирилган устав фонди мувофиқлигини ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲ миқдорини аниқлаш санаси масаласига ёндашувлари ҳар хил – айрим ҳолатларда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав ҳужжатларини  рўйхатдан ўтказиш санасидаги ЭКИҲ қабул қилинади, бошқа ҳолатларда ариза бериш санасидаги ЭКИҲ қабул қилинади.

Эътиборни қаратиш лозимки, шакллантирилган устав фондининг мавжуд бўлиши тўғрисидаги талаб уни уставда эълон қилинган ҳажмга мувофиқ шакллантириш зарурлигини билдиради.  Бунда, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” Қонунга биноан устав фондининг минимал миқдори жамиятни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этиш санасидаги қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг миқдоридан келиб чиқиб белгиланади. Модомики қонунчиликда устав фондини талабгор ариза берган сана ҳолатида  3500 ЭКИҲ миқдорида шакллантириш зарурлигини кўрсатадиган нормалар мавжуд эмас экан, бундай талабга ноқонуний деб қаралиши мумкин.

ЎзР Олий суди Пленумининг 11.12.2013 йилдаги 20-сон Қарорига ҳам эътиборни қаратиш лозим. Унда Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 3-бобида назарда тутилган кафолатларни бузишда айбдор бўлган шахслар, бундай ҳаракатлар хусусияти ва келиб чиққан оқибатларга боғлиқ равишда, маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 241-1-моддаси билан қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.  Қонуний тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилиш остида қуйидагини тушуниш лозим:

     муайян фаолиятни амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) беришни ғайриқонуний равишда рад этиш ёки уни беришдан бўйин товлаш.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика