Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар раҳбар ва педагог ходимлари икки ойга малака ошириш курсларига юборилган бўлса, Хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага асосан эса хизмат сафари муддати 40 кундан кўп бўлмаслиги керак бўлса, хизмат сафари харажатлари қандай тўғри ҳисобланади?
Адлия вазирлиги томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг 4-бандига мувофиқ хизмат сафари муддати ҳар бир ҳолат учун 40 кундан кўп бўлмаслиги керак. Президентнинг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони билан раҳбар ва педагог кадрларининг 288 соатлик махсус дастурлар бўйича икки ой давомида ишдан ажраган ҳолда малака оширишлари белгиланган. Бухгалтерия ходимлари фақат хизмат сафарининг 40 куни учун харажатларни қоплашни маълум қилишди.


Ответы экспертов
Ответов: 129
25.01.2016

Ҳақиқатан, Президентнинг “Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш   ва   малакасини   ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 12.06.2015 йилдаги ПФ-4732-сон Фармонига асосан  (бундан буён матнда ПФ-4732-сон деб юритилади) қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш  2 ой давомида ишдан ажраган ҳолда амалга оширилади. Таянч олий ўқув юртларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларнинг асосий иш жойида эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи ўқиш даврида сақлаб қолинади.

Қайд қилиш лозимки,  ходимни малака ошириш курсларига юборишни хизмат сафари деб эътироф этиш мумкин эмас.  “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида” Йўриқномага  (бундан буён матнда 1268-сон Йўриқнома деб юритилади) мувофиқ  хизмат сафари деб ишчини ўзининг доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа жойга юборилиши тушунилади. Малака ошириш курсларида ҳеч қандай хизмат топшириқлари бажарилмайди. Юқорида келтирилганларга асосан, хулоса қилиш мумкинки, 1268-сон Йўриқноманинг амал қилиши ходимнинг малака ошириш билан боғлиқ сафарига татбиқ этилмайди.  Демак, ходимни кўпи билан 40 кунлик муддатга хизмат сафарига юбориш тўғрисидаги норматив мазкур ҳолатда татбиқ этилмайди.

Мазкур курсларда ўқиётган бошқа жойлардан келган раҳбар ва педагог кадрлари учун тўланиши лозим бўлган барча компенсация тўловлари  Вазирлар Маҳкамасининг  “Олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва   уларнинг   малакасини   ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”  2012 йил 26 сентябрдаги 278-сон қарорида (бундан буён матнда ВМнинг 278-сон қарори деб юритилади) белгиланган. Кўрсатилган ЎзР ВМнинг қарорига биноан таянч олий ўқув юртларида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиётган тингловчиларнинг асосий иш жойида эгаллаб турган лавозими ва ўртача иш ҳақи бутун ўқиш даврида сақлаб қолинади.

Аввал ВМнинг 278-сон қарорига кўра бошқа жойлардан келган тингловчиларга суткалик ва тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари уларни юборган томон ҳисобига қопланган, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида олий таълим муассасалари ётоқхоналарида яшаш жойлари берилган. Бироқ ЎзР Президентининг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан  ВМнинг 278-сон қарори 6-банди 3-хатбошисига суткалик тўлашни бекор қиладиган ўзгартиришлар киритилди. Эндиликда бошқа жойлардан келган тингловчилар учун ўқиш даврида қуйидаги кафолатлар сақланади:

-улар томонидан асосий иш жойи бўйича эгаллаб турган лавозимлари;

- ўртача иш ҳақи;

- ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатларини уларни юборган томон ҳисобига қоплаш;

- олий таълим муассасалари ётоқхоналарида яшаш жойлари бериш.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика