Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Qaynota yoki qaynona kelinining o‘qishi uchun to'lagan pulidan daromad solig‘ini qaytarib olishi mumkinmi?
Mening ota-onam kelinlarining o‘qishi uchun shartnoma pulini 3 yildan buyon to‘lab kelishadi. Ba’zi hollarda naqd pulda, ba’zida esa plastik karta orqali amalga oshirishadi. Shu yili o‘qish uchun to‘lov imtiyozidan (daromad solig‘idan qaytarish mumkin bo‘lgan pul mablag‘i) foydalanish uchun soliq inspeksiyasiga borganimda, soliq nazoratchilari o‘qish uchun to'lov imtiyozidan foydalana olmasligimizni va buning iloji yo‘qligini aytishdi.


Ответы экспертов
Ответов: 423
25.01.2016

Сиз кўрсатган имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом (МВ ва ДСҚнинг қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан буён матнда 2107-сон Низом деб юритилади) билан тартибга солинади.

Солиқ кодексига мувофиқ 2010 йил 1 январдан бошлаб фуқароларнинг солиқ солиниши лозим бўлган, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.  Мазкур жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадларини ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшгача бўлган ўз фарзандларининг ўқиши учун йўналтириладиган суммаларига камайтириш кўринишида берилади.

2107-сон Низомнинг 4-бандига мувофиқ жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

-ўз маблағлари;

-жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;

-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

Ўзининг ўқиши ёки ўз фарзандларининг ўқиши учун тўланганда солиқ чегирмаси жисмоний шахс - таълим олувчига, шунингдек агар ўқиш учун тўлов таълим олувчи йигирма олти ёшга тўлгунига қадар амалга оширилган бўлса унинг ота-оналарига берилади.

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисоб рақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 191-193-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин. Бунда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун жисмоний шахс қуйидагиларни тақдим этади:

талаба (талабалар) билан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тўлов-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига (таълим кредитини қоплаганда тижорат банки ҳисоб рақамига) пул маблағларини мустақил тўлаганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

паспорт нусхаси (солиқ имтиёзи таълим олувчининг ўзи томонидан қўлланилганда);

паспорт нусхаси (солиқ имтиёзи ота-она томонидан қўлланилганда) ва таълим олувчининг (таълим олувчиларнинг) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Агар солиқ чегирмаси суммаси жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади суммасидан ортиқ бўлса, қолган суммага солиқ чегирмаси уни олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларга, солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларнинг паспорт ва СТИР нусхалари тақдим этилганда берилиши мумкин.

Шундай қилиб, агар келинининг ЎзР ОЎЮда ўқиши учун ҳақиқатда тўлов қайнота ёки қайнона томонидан амалга оширилган бўлса, мазкур имтиёздан улар фойдалана олишмайди, чунки келин туғишган қиз ҳисобланмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика