Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Етти йил аввал мен «кўк рангли паспорт» – 5 йил мобайнида яшашга рухсатнома олган эдим. Ҳозир Россияда яшаяпман. Менга ёки уйига мени прописка қилган қариндошимга жарима солинадими? Ёки ушбу ҳужжат 5 йилдан кейин прописка билан бирга бекор қилинадими?


Ответы экспертов
Ответов: 1327
21.01.2016

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддасига кўра чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиши, яъни Ўзбекистонда яшаш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларсиз ёки ҳақиқий бўлмаган ҳужжатлар билан яшаши, вақтинча ёки доимий прописка, кўчиш ёки турар жой танлаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этмаслиги, бўлиш муддати тугагач чиқиб кетишдан бўйин товлаши, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди орқали транзит тарзда ўтиш тартибига риоя қилмаслиги – энг кам иш ҳақининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқариб юборишга сабаб бўлади.

Шу тариқа, ҳозирги пайтда, Россия Федерациясида доимий яшаб ва паспорт столида доимий яшаш жойига пропискадан чиқаришни расмийлаштирмай сиз юқорида кўрсатилган модданинг амал қилиш доирасига тушасиз. Пропискадан чиқариш учун сиз Ўзбекистон Республикасига келишингиз ва прописка қилинган жойдаги паспорт столига белгиланган тартибда мурожаат этишингиз керак.

Қариндошингизнинг унинг турар жой майдонига доимий прописка қилинганингиз учун жавобгарлиги Ўзбекистон қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган. Ўзбекистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган шахс учун сизнинг яшаш гувоҳномангиз ўз кучини йўқотган. Бу фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижга чиқиши ва унинг яшаш гувоҳномасининг амал қилиш муддатини узрли сабабларсиз узайтирмаслик билан боғлиқ (Хорижий шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсга Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ва фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси тўғрисидаги низомнинг1 30-банди, бундан кейин – Яшаш гувоҳномаси тўғрисидаги низом).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика