Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
19 ёшга тўлган йигит Тошкентда туғилиб ўсган. Оилавий шароитига кўра ҳеч қачон паспорт олмаган. Ҳозир Россияда яшайди, қўлида фақат туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бор. Уни легаллаштириш бўйича қаерга мурожаат қилинмасин, ҳамма ерда даставвал Ўзбекистон консулхонаси унинг Ўзбекистон фуқаролигига мансублигини белгилаб бериши кераклигини айтишяпти. Фуқароликка мансублик қандай белгиланади?


Ответы экспертов
Ответов: 1322
21.01.2016

Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга (Президентнинг 20.11.1992 йилдаги ПФ-500-сон Фармони билан тасдиқланган) кўра чет элда доимий яшайдиган шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тўғрисидаги аризаси «Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги Қонуннинг(2.07.1992 йилдаги 632-XII-сон) 32 ва 35-моддаларига мувофиқ қабул қилинади ва кўриб чиқилади.

Ариза ва биографик маълумотлар шакллари Ўзбекистон Республикаси ТИВ томонидан тасдиқланган анкеталарда баён қилинади. Анкетага ариза берувчининг фотосуратлари илова қилинади. Таржимаи ҳол ҳам тақдим этилади, унга асосан Ўзбекистон фуқаролиги олиниши ёки йўқотилиши далили текширилади. Сўров ариза берувчининг собиқ яшаш жойига юборилиб, яшаш муддати, оила таркиби кўрсатилади.

Ўзбекистон фуқаролигига мансублик ҳолатини сўзсиз тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда консуллик муассасаси раҳбари ушбу масала бўйича мустақил равишда қарор қабул қилади.

Ариза берувчида тегишли ҳужжатлар бўлмаса, консуллик муассасаси сўровни Ўзбекистон ТИВга юборади. У республиканинг тегишли давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар орқали ариза берувчининг фуқароликка мансублигини текширади ва қабул қилинган қарор тўғрисида консуллик муассасасини хабардор қилади. Фуқароликка мансублиги тасдиқланган тақдирда консуллик муассасаси белгиланган намунадаги Ўзбекистон фуқароси паспортини беради ва консуллик ҳисобига қўяди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика