Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар МЧЖ устав фондига хорижий инвестор улуши 50% даражага етказилгунча хорижий валютада сармоя киритиш йўли билан қўшма корхонага айлантирилса, ВМнинг 245-сон қарорига мувофиқ экспортдан тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотмаса ҳам бўладими? Ёки қўшма корхона янги ташкил этилган бўлиши керакми?
Корхонамиз 2007 йилда МЧЖ шаклида ташкил этилган, асосий фаолият тури парранда тухуми ва гўштини ишлаб чиқариш ҳисобланиб, кичик корхоналар жумласига киради (ХХТУТ 21240). ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорининг 3-бандида халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга озод қилинади. Мазкур корхоналар, агар ушбу товарларни ўзининг ишлаб чиқариши улуши хўжалик фаолиятидан олинган тушум умумий миқдорининг 60 фоизидан ортиқни ташкил этса, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашаётган корхоналар деб ҳисобланади дейилган.


Ответы экспертов
Ответов: 342
15.02.2016

Даставвал қайд қилиш жоизки, сизнинг ҳолатингизда ўзгартириш содир бўлмаётир, чунки юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгармаяпти.

23-сонли БҲМС “Қайта ташкил этишни амалга оширишда молиявий ҳисоботни шакллантириш”га (АВ томонидан 27.06.2005 йилда 1484-сон билан рўйхатдан ўтказилган) биноан ўзгартириш - янги вужудга келган юридик шахсга қайта ташкил этилган юридик шахснинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бериш йўли билан корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш.

ЎзР ФКнинг 50-моддасига мувофиқ бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.

Ўзбекистонда ташкилий-ҳуқуқий шакллар хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари Классификаторида белгиланган.

Классификаторга асосан: “Масъулияти чекланган жамият” шакли мавжуд, кичик турларга бўлинмайди (Классификатордаги коди 152). Сизнинг ҳолатингизда амалдаги ташкилий ҳуқуқий шаклда янги хорижий  муассис пайдо бўлмоқда.

ЎзР ФКнинг 44-моддасида юридик шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги маълумотлар барчанинг танишиб чиқиши учун очиқ бўлган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилади дейилган. Бошқача айтганда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш уларнинг ташкил этилишини ҳамда қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари билан белгиланадиган доирада фаолият юритишини қонунийлаштиради.

Юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ташкил этилган ҳисобланади. Яъни давлат рўйхатидан ўтказиш янги корхона ташкил этишни кўзда тутади.

Юқорида баён қилинганларга асосан, Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотиш тартибининг 3-бандига (ЎзР ВМнинг 29.06.2000 йилдаги 245-сон қарорига 1-илова) мувофиқ хорижий валютадаги тушумни мажбурий сотишдан 5 йил муддатга озод қилиш кўринишидаги имтиёз фақат халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилаётган, устав фондида хорижий сармоя улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хорижий инвестициялар иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналар учун татбиқ этилади, деб ҳисоблаймиз.

Бунда “Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги  30.04.1998 йилдаги 609-I -сон Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона уни таъсис этиш йўли билан ёки илгари чет эл инвестициялари иштирокисиз таъсис этилган корхонада иштирок этиш улушини (пайини, акцияларини) ёхуд бундай корхонани бутунлай, шу жумладан, хусусийлаштириш жараёнида чет эллик инвестор томонидан сотиб олиниши натижасида ташкил этилиши мумкин.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб,  чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар валютадаги тушумни мажбурий сотишдан беш йил муддатга озод қилиш кўринишидаги имтиёздан чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона сифатида рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб фойдаланишлари мумкин деб, ҳисоблаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика