Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига вақтинчалик прописка қилиш бўйича қандай қонун ҳужжатлари мавжуд? Ҳозирги вақтда вақтинчалик пропискага қўйиш шартлари тўғрисида маълумот берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 1327
05.02.2016

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 16.02.2012 йилдаги 41-сон қарорига 1-илова) мувофиқ фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан 5 кундан 6 ойгача муддатга (ўқиш учун таълим муассасасига келган шахслар учун - ўқиш даврига) амалга оширилади.

Фуқароларни ҳисобга олиш Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш, шунингдек доимий ишга ва ижтимоий кафолатларга эга бўлиш учун асос ҳисобланмайди. Бироқ ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш даврида вақтинча ишга эга бўлиш ҳуқуқига эгадир.  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига 5 кундан ортиқ бўлмаган муддатга келган фуқаролар ҳисобга олинмайди. 

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро келган кунидан бошлаб беш кун муддатда ўзи вақтинча турган жойдаги милиция таянч пунктига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

-Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;

-паспорт;

-контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерининг шахсий гувоҳномаси (казармалар, корабллар ва кемалардан ташқарида яшайдиган ҳарбий хизматчилар учун);

-16 ёшга тўлмаган шахслар учун - туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва 35х45 мм ўлчамли иккита фотосурат;

 -уй-жой мулкдорининг (мулкдорларининг) турар жой майдони бериши тўғрисидаги аризаси (розилиги);

-турар жой учун  ҳужжатларнинг нусхалари;

-ҳисобга олинганлик учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

16 ёшга тўлмаган шахсни ҳисобга олишни расмийлаштиришда ушбу шахснинг шахсини тасдиқлаганлик учун жавобгарлик турар жой майдони берган  уй-жой мулкдори (мулкдорлари)  зиммасига юкланади.

Милиция таянч пунктининг профилактика инспектори ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин ўша куннинг ўзида ариза берувчига ушбу Низомга 1, 1а, 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойида ҳисобга олиш тўғрисида фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатга қайд варағи (кейинги ўринларда ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи деб аталади) беради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи фуқаронинг турган жойида ҳисобга олинганлигини тасдиқлайдиган, қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади ва паспорт, ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун) кўрсатилган тақдирда унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқийдир.

Ариза берувчининг паспортида ва турар жойнинг уй дафтарига (прописка карточкасига) ҳисобга олиш тўғрисида белги қўйилмайди.

 Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига ҳисобга қўйилган фуқаро ҳисобга олиш жойида яшаши керак.

 Таълим муассасасига ўқишга келган фуқаролар  милиция таянч пунктининг профилактика инспектори томонидан ўқиш даври учун ҳисобга олинади.

Ўқиш Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқарида жойлашган бошқа таълим муассасасига кўчирилган, фуқаро академик таътил олган ёки таълим муассасасидан ўқишдан четлатилган тақдирда ушбу муассасалар раҳбарияти тегишли қарор қабул қилинган кунда бу ҳақда фуқарони вақтинча турган жойида ҳисобга олишни расмийлаштирган милиция таянч пунктини хабардор қилади.

Таълим муассасаси раҳбариятининг билдиришномаси асосида милиция таянч пункти ҳисобга олишни бекор қилади ва ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи олиб қўйилишини таъминлайди.

Охирги ҳисобга олиш расмийлаштирилган пайтдан бошлаб бир йил мобайнида ҳисобга олишни қайта расмийлаштириш масалаларини кўриб чиқиш Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

Ариза рўйхатдан ўтказилгандан, шунингдек тақдим этилган ҳужжатлар ўрганиб чиқилгандан ва белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин милиция таянч пунктининг профилактика инспектори ўша куннинг ўзида уларни туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига юборади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими уч кун муддатда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини текширади ҳамда ўрганиш якунлари бўйича ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни, ҳисобга олишни такроран расмийлаштиришнинг мақсадларини ва ариза берувчининг олдинги ҳисобга олиш давридаги фаолияти турини, шунингдек турар жой майдони берадиган шахслар тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда маълумотнома тайёрлайди.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бир сутка мобайнида кўриб чиқилган материалларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармасига юборади. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг ва Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси бир сутка мобайнида ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларни компьютер базасига киритади ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимининг маълумотномасини ўрганиб, материалларни Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармасига юборади.

Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармаси материалларни уч кун муддатда кўриб чиқиб, ҳисобга олишни такроран расмийлаштиришга рухсат бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бир сутка мобайнида Ички ишлар бош бошқармаси (Ички ишлар бошқармаси)нинг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармасини қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади.

Ички ишлар бош бошқармаси (Ички ишлар бошқармаси)нинг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бошқармаси бир сутка мобайнида Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармасининг қарорини ижро этиш тўғрисидаги кўрсатмани тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига юборади. Ички ишлар туман (шаҳар) бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими бир сутка мобайнида ушбу кўрсатмани милиция таянч пунктининг профилактика инспекторига етказади.

Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бош бошқармасининг қарори ижобий бўлган тақдирда милиция таянч пункти бир сутка мобайнида ариза берувчини хабардор қилади ва белгиланган тартибда фуқарога ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағини такроран беради, қарор салбий бўлган тақдирда эса – ушбу қарорни ариза берувчига етказади ҳамда уни ички ишлар органи томонидан белгиланадиган муддатда Тошкент шаҳридан ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш мажбурияти тўғрисида огоҳлантиради.

Ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи йўқолган ёки бузилган тақдирда фуқаро тегишли милиция таянч пунктига ўз шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этган ҳолда қайд варағи йўқолиши ёки бузилиши ҳолатларини кўрсатиб, ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштириш тўғрисидаги аризани тақдим этади.

Милиция таянч пунктининг профилактика инспектори кўрсатилган турган жойда ушбу фуқаронинг ҳисобга олиниши тўғрисидаги маълумотлар мавжудлигини текширади. Улар тасдиқланган тақдирда ариза берувчига ўша куннинг ўзида ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағининг дубликатини расмийлаштиради.

Милиция таянч пунктининг профилактика инспектори ариза берувчига ҳисобга олиш тўғрисидаги қайд варағи берилгандан кейин ҳисобга қўйилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни (кейинги ўринларда фуқарони ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумот деб аталади) Ички ишлар вазирлиги белгилаган шаклдаги милиция танч пунктининг компьютер маълумотлар базасига киритади.

Милиция таянч пунктининг профилактика инспектори фуқарони Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга олиш тўғрисидаги келиш варақасини тўлдиради ҳамда бир сутка мобайнида уларни фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлимига юборади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхоналар, даволаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш ва шунга ўхшаш бошқа муассасалар уйларининг масъул шахслари бир кеча-кундуз мобайнида ушбу муассасаларга келган фуқароларнинг келиш варақаларини Ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига юборади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўлими  олинган келиш варақалари ва фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотларни Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг манзил-маълумотнома бюросига юборади. Бир вақтнинг ўзида фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар тегишли туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборилади.

Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари)нинг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими фуқароларни ҳисобга олиш тўғрисидаги маълумотлар компьютер маълумотлар базасига киритилгандан кейин уларни реал вақт режимида маълумотларни узатишнинг идоравий тармоғи бўйича Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг марказий маълумотлар базасига юборади.

Ички ишлар вазирлигининг Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ҳар ойда маълумотларни узатиш идоравий тармоғи бўйича Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобга қўйилган фуқароларнинг рўйхатларини (электрон шаклда) кейинчалик ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ҳудудий бўлинмаларига бериш учун доимий яшаш жойидаги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг тегишли хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига юборади.

Милиция таянч пунктининг профилактика инспекторлари ўзлари хизмат кўрсатадиган ҳудудда паспорт режими қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширадилар.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика