Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар мижозлар хизматлар учун тўловни корхона билан битта бинода жойлашган банк кассаси орқали амалга оширсалар корхонада НКМ ва тўлов терминали ўрнатилиши шартми?
Корхона хизмат соҳасида фаолиятни амалга оширади. Корхона биносида банк кассаси жойлашган. Мижозлар хизматлар учун касса орқали тўловни амалга оширадилар.


Ответы экспертов
Ответов: 196
17.02.2016

Агар корхонангиз аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширса НКМ ва тўлов терминалидан фойдаланиш шарт.

СКнинг 72-моддасига биноан  Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пулда ҳисоб-китоб қилиш билан товарларни реализация қилиш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш Назорат-касса машиналарининг давлат реестрига киритилган фискал хотирали назорат-касса машиналари мажбурий қўлланилган ҳолда амалга оширилади, бундан нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишни, фаолиятининг ўзига хос хусусияти сабабли назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган айрим тоифадаги юридик ва жисмоний шахслар мустасно.

Фаолиятининг ўзига хос хусусияти сабабли нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишни назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган айрим тоифадаги юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.      

Президентнинг “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 19.04.2010 йилдаги ПҚ-1325-сон Қарорининг 4-бандига асосан чакана савдо ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари банк пластик карточкаларидан тўловлар қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланиши лозим.

Мазкур қарор билан белгиланишича, хўжалик субъектларининг тўлов терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланишга оид талабларга риоя қилмаслиги назорат-касса машиналари билан жиҳозлаш ва улардан фойдаланиш тартибини, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузишга тенглаштирилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик юкланади.

Фискал хотирали назорат-касса машиналарини ва (ёки) тўловларни пластик карточкалар асосида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш мажбурий бўлгани ҳолда уларни ишлатмасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик - энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда - энг кам иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Техник талабларга жавоб бермайдиган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик ёки фискал хотирасининг хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса машиналаридан фойдаланганлик, шунингдек пластик карточкалар асосида тўловларни қабул қилишни рад этганлик - энг кам иш ҳақининг юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу ҳаракатлар жарима қўлланилганидан кейин бир йил ичида содир этилганда - энг кам иш ҳақининг икки юз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (СКнинг 119-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика