Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Фирмамиз ўзининг корпоратив банк картасига эга бўлмоқчи. Эшитишимизча, бундай карталарнинг ишлатилиши нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тенглаштирилар экан. Ушбу қоидалар айнан қайси қонун ҳужжатлари билан белгиланганлигини билмоқчи эдик.


Ответы экспертов
Ответов: 278
04.02.2016

– «СБХ» газетаси бу мавзуда кўплаб материаллар чоп этган ва сиз уларни кўриб чиқсангиз бўлади*. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқноманинг (МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.10.2005 йилда 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) 45-бандида сизни қизиқтираётган саволга жавоб бор. Унга кўра, юридик шахслар корпоратив банк карталарини ишлатган ҳолда товар учун амалга оширган ҳисоб-китоблари нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тенглаштирилади.

Қўшимча тариқасида эътиборингизни Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга (МБ бошқарувининг АВ томонидан 26.04.2013 йилда 2465-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринда – Низом) қаратамиз. Низомнинг 3-банди саккизинчи хатбошисида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар банк пластик карталаридан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкинлиги белгиланган. Қолаверса, жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга ошириладиган нақд пулсиз ҳисоб-китобларда карталардан фойдаланиши мумкин (Низомнинг 107-банди).

 


* Хусусан, «Корпоратив карта: нимага сарфлаш, қандай ҳисобга олиш керак» («СБХ», 23.09.2014 йилдаги 38 (1050)-сон). Мавзуга доир материалларни norma.uz сайтига кириб ҳам топса бўлади. 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика