Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2-Савол? У кучи билан бажариладиган ишларга, лойиха смета тузиб берувчи идоралардан смета туздириб оламиз. Ёлланма ишлар билан тузиладиган иш хаки шартнома суммаси, смета да курсатилган нархлардан ошиб, харажатлар купайиб кетмокда.Бу холат конунга зид хисобланмайдими еки елланма ишчи кучларга хак тулашни кандай юридик кучга эга буладиган хужжатлар мавжуд ?
Жамият узини эхтиёжлари учун зарур майда курилиш таъмирлаш ишларини узининг ички ишчи кучларидан фойдаланган холда бажариб келмокда. Айрим холатларда мутахасис жисмоний шахсларни ишчи кучларидан (уста,кафел терувчи, сувокчи,крановшик, пайванловчи ) шартнома асосида мехнат хаки тулаб ишлатамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 158
25.02.2016

Берилган саволдан англашилишича, сизнинг корхонангиз қурилиш пудрати шартномаси асосида курилиш ишларини бажаради. ЎзР Фуқаролик кодексининг 666-моддасига асосан қурилиш пудрати шартномаси бўйича пудратчи шартномада белгиланган муддатда буюртмачининг топшириғи билан муайян объектни қуриш ёки бошқа қурилиш ишини бажариш мажбуриятини олади, буюртмачи эса пудратчига ишни бажариш учун зарур шароит яратиб бериш, ишни қабул қилиш ва келишилган ҳақни тўлаш мажбуриятини олади.

Ресурс смета ҳужжатларини тузиш ва қурилиш қийматини шартномавий жорий нархларда аниқлаш буйича методик тавсияларнинг (ЎзР архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг 28.03.2012й. 39-сон буйруғи билан тасдиқланган) 20-бандида кўрсатилишича, меҳнат ресурслари буйича маълумотларни баҳолаш жорий (режалаштирилаётган) кўрсаткичда – меҳнат сарфинининг (бир киши-соат) қиймати асосида қурилиш-монтаж ишларини бажараётган ишчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи тўғрисида Давлат статистика қўмитасининг берган маълумотига биноан ёки пудрат ишларини бажараётган корхонанинг маълумотига кўра амалга оширилади.

Иш ҳақи харажатлари объектнинг норматив меҳнат сарфини бир киши-соатнинг жорий қийматига (сўмларда) ва ижтимоий суғуртага ажратмалар миқдорини ҳисобга олувчи коэффициентга кўпайтириш йўли билан белгиланган формула бўйича аниқланади (ЎзР ВМ 11.06.2003й. 261-қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш қийматининг шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисида Вақтинчалик Низомнинг 14 банди;  ЎзР Архитектура ва қурилиш давлат қўмитасининг 30.07.2009й. 83-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНК 4.01.16-09 “Қурилиш  қийматини шартномавий жорий нархларда аниқлаш қоидалари”нинг 4.8.-банди)

Юқоридагилардан келиб чиқиб, лойиҳа-смета ҳужжатида қурилиш ишларини бажараётган ишчиларга сарфланадиган иш ҳақи қиймати ҳисоблаб чиқарилади ва буюртмачи пудратчига ушбу қийматни қоплаб беради.

ЎзР Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган энг кам миқдордан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори бирон бир тарзда чекланмайди.

Демак, Сиз ишчиларингизга лойиҳа-смета хужжатларида кўрсатилагн кўра кўпроқ иш ҳақи тўлашга ҳақлисиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика