Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жамият уз эхтиёжи учун зарур бўлган махсулотни тўғридан тўғри уша махсулотни ишлаб чиқарадиган юридик шахсдан олиши мумкинми ёки хар қандай олинадиган махсулотни қиймати 300 АКШ долларидан ошса биржа орқали харид килиниши керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 294
18.02.2016

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон харидлар тизимини мақбуллаштириш ва улардан тадбиркорлик субъектларининг фойдаланишини кенгайтириш тўғрисида»ги 05.04.2013 йилдаги ПҚ-1948-сонли Қарори 1-банди билан 2013 йилнинг 1 майидан бошлаб устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган табиий монополия субъектлари, давлат унитар корхоналари ва хўжалик жамиятлари айрим турдаги товарларни (ишларни, хизматларни) бир шартнома бўйича эквиваленти 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача бўлган миқдорда Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси томонидан ташкил қилинадиган алоҳида савдо майдончасида электрон савдолар воситасида харид қилиши тартиби ўрнатилган.

Демак, хўжалик жамияти юқорида қайд этилган субъектлар сирасига кирмаса, ушбу талаб унга нисбатан амал қилмайди.

Бундан ташқари, ҳукуматнинг 21.11.2000 йилдаги 456-сонли қарори ибилан тасдиқланган «Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисидаги Низом»нинг 5-1-бандида ушбу доирадаги субъектлар томонидан ҳам қуйидаги ҳолларда тендер (танлов) ўтказмасдан товар етказиб берувчилар (бажарувчилар, пудратчилар) билан контрактлар тузилиши мумкинлиги белгиланган:

1) товарлар етказиб бериш, табиий монополиялар субъектлари фаолияти соҳасига тегишли бўлганда;

2) товарлар биржа орқали харид қилинганда;

3) шартнома тузиш вақтида 300 АҚШ долларига тенг суммадан ошмаган миқдорда товарлар сотиб олинганда, рўйхати Давлат харидлари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан белгиланадиган, давлат харидлари Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг махсус ахборот портали орқали электрон савдо йўли билан амалга ошириладиган энг зарур товарлар (ишлар, хизматлар) бундан мустасно;

4) тарих ва маданият ёдгорликлари сифатида давлат муҳофазасига олинган ҳамда давлат музей, кутубхона, архив фондларини, кинофотофондини ва бошқа шунга ўхшаш фондларни тўлдириш учун мўлжалланган тарихий, бадиий ёки бошқа маданият аҳамиятига молик маданий бойликлар (картиналар, скульптуралар, адабий асарлар ва бошқалар), шу жумладан, музей предметлари ва музей коллекциялари, шунингдек нодир ва қимматли нашрлар ва қўлёзмалар, архив ҳужжатлари, жумладан уларнинг нусхаларини етказиб беришни амалга оширганда;

5) товарларни сотишга алоҳида ҳуқуқи бўлган фақат битта етказиб берувчидан товарлар харид қилиш мумкин бўлганда;

6) тузилган контрактнинг шартлари дастлабки контракт умумий суммасининг 20 фоизидан ошмайдиган суммага тенг қўшимча ишларни бажариш мақсадида ўзгарганда;

7) бажариш ёки хизмат кўрсатишни амалга ошириш фақат давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан ёки уларга бўйсунувчи давлат муассасалари ва корхоналари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ мумкин бўлган ишлар ёки хизматларга эҳтиёж туғилганда;

8) енгиб бўлмас кучлар (табиий офатлар, ёнғинлар, фалокатлар, авариялар ва ҳоказолар) оқибатларини бартараф этиш (олдини олиш) учун зарур бўлган муайян товарларга бюджет ташкилотларининг тезкор эҳтиёж туғилганда, бунинг натижасида вақтнинг йўқотилиши талаб қилинадиган бошқа буюртмани жойлаштириш усулларини қўллаш мақсадга мувофиқ бўлмаганда (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда молия органлари деб аталади) билан келишуви бўйича);

9) етказиб берувчиларнинг ёки контрактда уларнинг манфаатдорлиги йўқлиги сабабли буюртмачи - бюджет ташкилотлари томонидан ўтказилган тендер (танлов)ни бўлиб ўтмаган деб ҳисоблаш натижасида, агар буюртмачи узоқ туманларда жойлашган бўлса, буюртмачининг фаолият кўрсатиш ҳудудида ва яқин жойлашган туманларда фақат битта етказиб берувчи мавжуд бўлса, шунингдек бошқа жойлардан нарх котировкаларини олиш ҳеч қандай фойда олиш ёки иқтисод қилиш аниқланганда ва транспорт харажатлари учун нархлар ошиб кетишига олиб келганда. Бунда ягона етказиб берувчига буюртмаларни жойлаштириш тегишли молия органлари билан келишган ҳолда амалга оширилади;

10) Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, шунингдек ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, қайта ишланган хом ашё ва материаллар, шу жумладан мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини харид қилиш.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика