Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ДСИ томонидан суд карорига асосан кайтарилган пулни ташкилот таъсисчисининг улушига кушиша оламизми?
Ташкилотга 4 йил бундан олдин соликдан суд карорига асосан карздорлиги инкасса оркали ечиб олинган. Бугунги кунда уша пул судлашиб нохак олинган пул суд карорига асосан кайтарилди.


Ответы экспертов
Ответов: 236
17.03.2016

Йўқ, суд қарорига асосан давлат солиқ инспекцияси томонидан корхонангизга қайтарилган маблағларни сиз муассиснинг жамият устав капиталидаги улушини кўпайтиришга тўғридан-тўғри йўналтира олмайсиз.

  Фуқаролик кодексининг 62-моддаси биринчи қисми ҳамда “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги 06.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонуннинг (кейинги ўринларда - Қонун) 3-моддасига мувофиқ масъулияти чекланган жамиятнинг иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича жавобгар бўлмайдилар ва жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар. Шунингдек Қонуннинг 5-моддаси ўнинчи қисми билан жамият ўз иштирокчиларининг мажбуриятлари юзасидан жавоб бермаслиги белгиланган.

   Корхоналардан фискал органлар томонидан жарима санкцияларини ундириш ундирувни унинг муассислари мол-мулкига эмас, балки корхона мол-мулкига қаратиш йўли билан амалга оширилади. Тегишинча, ноқонуний ундирилган маблағларни қайтаришда ушбу маблағлар корхонага қайтарилиши керак. Муассиснинг бу маблағларга ҳеч қандай дахли йўқ.

   Агар муассис фойдани тақсимлаш даврида (чорак, ярим йил ёки йил тамом бўлгандан кейин) жамият директорининг номига унинг дивидендларининг бир қисмини устав фондини кўпайтиришга йўналтириш тўғрисида ёзма ариза билан мурожаат қилган тақдирда жамият маблағларни, жумладан давлат солиқ инспекцияси томонидан қайтарилган маблағларни ҳам йўналтиришга ҳақли.

   Маълумот учун.  Солиқ кодексининг 156-моддаси бешинчи қисмига асосан юридик шахсдан олиниб, унинг устав фондига (устав капиталига) йўналтирилган дивидендлар тарзидаги даромадларга солиқ солинмайди.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика