Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ипотека кредитини олиш учун 25 % бошланғич бадал суммасини бошқа банк томонидан кредит асосида расмийлаштириш мумкинми?
Маълумки, Қишлоқ қурилиш банк томонидан ахолига 15 йиллик имтиёзли кредит асосида тавсия этилаётган намунали уй-жойлар учун 25 % бошланғич бадал суммасини тўлаш кўзда тутилган. Саволим қуйидагича: А) ушбу бошланғич бадал суммасини бошқа банк томонидан кредит асосида расмийлаштириш мумкинми B) Мен Тошкент шаҳридаги Олий таълим муассасаларидан бирида фаолият олиб бораман, ишхонамиз бюджет ташкилоти ҳисобланади бошланғич бадал суммасини иш жойим тўлаб беришини (ёки тўламаслигини) назарда тутадиган бирор қонуний асос мавжудми?


Ответы экспертов
Ответов: 294
23.02.2016

Ҳукуматнинг «Тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун "Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банки томонидан имтиёзли ипотека кредити бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 25.05.2009 йилдаги 148-сонли Қарорининг 2-бандида юридик шахсларга ўз ходимларининг уй-жой қуриш бўйича меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида бошланғич бадалларни тўлашни назарда тутувчи молиявий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ипотека кредитлари бўйича фоизларни ва асосий қарзни тўлаш юзасидан белгиланган тартибда шартномалар тузиш тавсия этилган.

Қонунчиликда, юқоридаги тавсиявий меъёрдан бошқа, имтиёзли ипотека кредити бўйича бошланғич бадал суммасини иш берувчи томонидан тўлаб берилишини, ёки тўланмаслигини қатъий белгиловчи меъёр мавжуд эмас. Бундай тўлов икки томон – иш берувчи ва ходим ўртасида келишувга мувофиқ амалга оширилиши мумкин.

Худди шу каби, ушбу тўловни бошқа кредит олиш ҳисобига қоплаш масаласи ҳам фуқаролик ҳуқуқий муносабатларнинг томонлар шартнома тузиш борасида эркинлиги тамойили асосида амалга оширилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика