Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ишчи ва хизматчилар меҳнат таътили давомида дам олиши ва соғлиғини тиклаб олиши учун бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам берилганда ушбу моддий ёрдам пулидан Пенсия жамғармасига ЯИТ ва суғурта бадаллари ҳисоблаб ёзиладими? Шу ҳақда норматив ҳужжатлар асосида тушунтириш беришингизни сўраймиз.
“Хоразмпахтасаноат” ҲАБ ва меҳнат жамоаси ўртасида 2012-2014 йиллар учун жамоа шартномаси тузилган. Жамоа шартномасининг 9.8-бандида ишчи ва хизматчилар меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан дам олиши ва соғлиғини тиклаши учун уларга бир ойлик лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 423
01.03.2016

Моддий ёрдам остида мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ходимларга тўланадиган пул маблағлари тушунилади. Шунингдек моддий ёрдам тушунчасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш ҳам киритилади. Улар бу маблағларни олувчилар томонидан бажариладиган ишга ва унинг натижаларига боғлиқ эмас.

Моддий ёрдам иш ҳақидан фарқли ўлароқ мажбурий тусга эга бўлиши керак эмас.

ЎзР СКнинг 179-моддасига биноан қуйидаги моддий ёрдам суммаларига солиқ солинмайди:

-фавқулодда ҳолатлар муносабати билан– тўлалигича;

-вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга - энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда;

-бола туғилиши, ходим ёки унинг фарзандлари никоҳдан ўтиши муносабати билан бериладиган тўловлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар – солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг ўн икки бараваригача миқдорда.

Таътилга моддий ёрдам (моҳиятан у таътилга қўшимча ҳақ ҳисобланади) ва ЎзР СКнинг 178-моддаси 16-бандида кўрсатилмаган моддий ёрдамнинг бошқа турлари рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар жумласига киради (ЎзР СКнинг 173-моддаси 4-банди). Бундай тўловлар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади (ЎзР СКнинг 172-моддаси).  Мазкур тўловларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ижтимоий суғуртага ажратмалар ва ЯИТ солинади (ЎзР СКнинг 306-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика