Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ХХТУТ - 90300 "Ахолига маиший хизматнинг ноишлаб чикариш турларини курсатиш" деб номланган. Бизнинг ХХТУТ - 90310 коди билан Юридик шахсларга хизмат курсатишимиз конун хужжатларининг бузилишига олиб келмайдими? Ёки биз ХХТУТ - 90310 коди билан факат жисмоний шахсларга хизмат курсатишимиз керакми?
Бизнинг корхона 2015 йил МЧЖ шаклида июнь ойида руйхатдан утган (яьни юридик шахс). Асосий фаолият тури "Маиший хизматнинг ноишлаб чикариш турлари" - 90310. Бизнинг хизматимиз истеьмолчилари - Юридик ва Жисмоний шахслардир. Биз курсатаётган хизматлар куйидагилардан иборат: юкларни ташиш, офис-хонадонларни тозалаш, сантехникага оид ва электрикага оид барча ишлар , шунингдек мебелларни ремонт килиш ва хоказо хизматлардан иборат. Бизнинг фалиятимиз маьиший хизматлар курсатишдан иборат. Курилиш ёки капитал таьмирлашга таалукли эмас.


Ответы экспертов
Ответов: 236
29.02.2016

-Сизнинг МЧЖ қонун билан тақиқланмаган барча фаолиятни амалга ошириш, шу жумладан Сизнинг хизматларингиз истеъмолчиларини мустақил танлаш ҳуқуқига эга. Барча ушбу кафолатлар Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг  кафолатлари тўғрисида”ги 25.05.2000 йилдаги 69-II-сон Қонунининг Янги таҳририда (кейинги ўринларда – Қонун) кўзда тутилган. 90310 тармоқ кодига эга корхоналар бу аҳолига маиший хизматнинг ноишлаб чиқариш турлари билан шуғулланувчи корхоналардир.  Бунда  ташкилотлар мазкур хизматларни юридик шахсларга кўрсатишга ҳам ҳақли. Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъекти ўз фаолияти йўналишларини, товарлар (ишлар, хизматлар) етказиб берувчиларни ва истеъмолчиларини мустақил равишда танлашга ҳақли. Шунингдек Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларида ман этилмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг фақат асосий турларини санаб ўтишга ҳақли. Юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектлари таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган фаолият тури билан ҳам шуғулланиши мумкин.

Маълумот учун.

     Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат реестрига (КТЯДР) ўзгартириш киритишни тақозо этувчи тадбиркорлик субъекти - юридик шахснинг фаолияти тури ва унда ишловчиларнинг ўртача йиллик сони ўзгарса, давлат статистика органлари корхонани ўзини жалб қилмасдан:

      тақдим қилинадиган йиллик статистик ҳисоботлар асосида тегишли ўзгартиришлар киритади;

      бу ҳақда рўйхатдан ўтказувчи органларни, давлат солиқ хизмати органларини ва тадбиркорлик субъектини хабардор қилади (Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низомнинг 74-банди ва Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-банди).

        Корхонанинг асосий фаолият тури ўзгарганда, сизнинг корхонангиз давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани алмаштириш керак эмас.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика