Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қайси қонунга асосланиб 2009 йил 8 апрелда тайинланган пенсияни бекор қилиб, 2006 йил 6 июндан пенсия тайинланган?
2006 йил 6 июнда 55 ёшга тўлганлигим сабабли Ижтимоий таъминот бўлимига менга имтиёзли пенсия тайинлашларини сўраб ариза билан мурожаат қилдим. Аризамга етти ой ўтгандан сўнг асоссиз рад жавоби берилди. 3 йил оворагарчиликдан сўнг Ижтимоий таъминот бўлимининг 2009 йил 1 июлдаги 948-сон қарори билан менга 2009 йил 8 апрелдан бошлаб 41,5 йиллик иш стажи билан ёшга доир имтиёзли пенсия тайинланди. 2006 йил 6 июндан 2009 йил 8 апрелгача давр учун тўланмай қолган пенсия пулини ундириб бериш учун фуқаролик судига мурожаат қилдим. Фуқаролик судининг 2014 йил 15 июль қарори билан Ижтимоий таъминот бўлимининг хатти-ҳаракатини ғайриқонуний деб топиб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими зиммасига 2006 йил 6 июндан 2009 йил 8 апрелгача давр учун пенсия пулини ҳисоблаб, тўловни амалга ошириш мажбуриятини юклади. Бюджетдан ташкари пенсия жамғармаси бўлими тўловни амалга ошириш учун 2009 йил 8 апрелда 41,5 йил иш стажи билан тайинланган пенсияни бекор қилиб, 2006 йил 6 июндан иш стажидан уч йилни олиб ташлаб, яъни 38,5 йил иш стажи билан қайта пенсия тайинлади ва шу ҳаракати билан менга иқтисодий зарар етказди.


Ответы экспертов
Ответов: 696
01.04.2016

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 47-моддасига асосан  ёшга доир пенсия, агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб уч ой ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади.

Сиз ўз вақтида мурожаат қилгансиз ва Сизга 2006 йил 6 июндан пенсия тайинлашлари керак эди.  Бироқ кўрсатилган вазиятлар туфайли пенсия тайинланмаган. Судга мурожаат қилингандан сўнг сизнинг пенсия олиш ҳуқуқингиз тикланган ҳамда пенсия тегишинча Сиз уни олишингиз лозим бўлган ўша санадан бошлаб тайинланган.

Бироқ “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонуннинг 37-моддаси, ВМнинг 08.09.2011 йилдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 37-банди тўртинчи хатбошисига мувофиқ  ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди, шунинг учун Сизнинг стажингиз қисқартирилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика