Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Солиқ кодексининг 171-моддасида келтирилган жисмоний шахслар даромадларининг кайсиларига: 1) шкала бўйича, 2) энг юқори ставка (23%) бўйича, 3) энг кам ставка (7,5%) бўйича, 4) бошқа ставкалар бўйича ЖШДС солинади? Қайси даромад манбаидан ШЖБПҲга 1% миқдорида ажратма амалга оширилади?


Ответы экспертов
Ответов: 362
29.03.2016

СКнинг 171-моддаси жисмоний шахслар даромадларини 4 гуруҳга бўлади. Бу меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар, мулкий даромадлар, моддий наф тарзидаги даромадлар ва бошқа даромадлар. Башарти тўлов манбаи юридик шахслар, фаолиятни ЎзРда доимий муассаса орқали амалга ошираётган ЎзР норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари бўлса, ушбу барча даромадлар жисмоний шахсларнинг тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадларига киради (ЎзР СКнинг 184-моддаси). ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб чиқариш зарур бўлган барча ҳолатларда ажратма даромад тўлаш манбаи томонидан амалга оширилади.

Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий бадалларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш тартиби МВ, ДСҚ ва МБнинг қўшма қарори билан тасдиқланган 06.10.2005 йилдаги 1515-сон Низомда келтирилган.

ЖШДС ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш тартиби ЎзР СКнинг 186-моддасида батафсил тушунтириб берилган.

1.Агар жисмоний шахс асосий иш жойи бўйича корхона ходими бўлса, жисмоний шахсларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадларига белгиланган ставкалар (шкала бўйича) бўйича ЖШДС солинади. ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда амалга оширилади. Бунда, агар ходим ишга йил бошидан қабул қилинмаган бўлса, у корхона бухгалтериясига жорий йилда унга тўланган даромадлар ва ушлаб қолинган ЖШДС суммалари тўғрисидаги маълумотномани тақдим қилиши шарт. Мазкур маълумотнома ва/ёки жисмоний шахснинг СТИР тақдим қилинмаган ҳолларда мазкур ходимдан ЖШДС энг юқори ставкада ушланади. Маълумотнома ва солиқ тўловчининг идентификация рақами тақдим қилинганда жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ суммаси олдинги асосий иш жойидан олинган даромадларни ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.

Агар ўриндошлик асосида ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома бўйича ишлаётган жисмоний шахслар бухгалтерияга даромаддан ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолишга ариза беришмаган бўлса, уларнинг даромадларидан ҳам белгиланган ставка бўйича ушлаб қолинади. Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш жами даромад суммасидан ЎзР СКнинг 179-моддаси 1-бандининг тўртинчи хатбошисида ҳамда 180-моддасида назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади.

Белгиланган ставкалардан келиб чиқиб ҳисобланган, бюджетга тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаси фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадларидан "0" ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (энг кам иш ҳақининг бир баравари) чегирилган ҳолда 1% миқдорида ҳисоблаб чиқариладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларига Изоҳларнинг 3-банди).

2. Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга унинг даромадидан энг юқори ставка бўйича ЖШДС ушлаб қолиш тўғрисида ариза берса, у ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги, моддий наф тарзидаги ва бошқа даромадлар тўлаётган юридик шахслар жами даромаддан энг юқори ставка бўйича ЖШДС ушлаб қоладилар. ШЖБПҲга бадал (ҳисоблаб ёзилган даромадларга нисбатан 1%) ҳисоблаб чиқариш учун "0" ставка бўйича солиқ солинадиган даромад (1 ЭКИҲ) чегирилмаган ҳолда жами даромад ҳисобга олинади. Ҳисоблаб ёзилган ШЖБПҲга бадал суммаси ҳисоблаб ёзилган ва ушлаб қолинадиган ЖШДСни камайтиради.

3.ЎзР СКнинг 181-моддасига мувофиқ қуйидагиларга энг  юқори ставка бўйича ЖШДС солинади:

-баланд тоғли, чўл ва сувсиз ҳудудларда ишлаганлик учун ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган коэффициентлар бўйича қўшимча тўловлар тариқасида олинган даромадларга. Бунда чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун юридик шахслар ходимларининг иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммаси ҳисоблаш пайтидаги ҳолатга кўра белгиланган энг кам иш ҳақининг тўрт баравари миқдорида белгиланади.  ШЖБПҲ қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисоблаб ёзилади. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган аёлларнинг даромадларидан олиш даражаси 20%дан ошмаслиги лозим. Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишлар рўйхати қонун ҳужжатлари билан белгиланади;

-корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан вақтинчалик қишлоқ хўжалиги ишларига юборилган жисмоний шахсларнинг шу ишларни бажаришдан олинган даромадларига, бундан пахта йиғим-терими бўйича қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилинадиган жисмоний шахсларнинг бу ишларни бажарганлик учун олган даромадлари мустасно. Ушбу даромадлардан солиқ солинадиган даромад ҳисобга олинган ҳолда ШЖБПҲга бадаллар ажратма қилинади;

-мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга, ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди;

-жисмоний шахслардан текин олинган улушлар, пайлар ва акциялар тарзидаги даромадларга, ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди;

-жисмоний шахсларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган кўчмас мулкни реализация қилишдан олинган даромадларга, ШЖБПҲга бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

4.Алоҳида даромадлар  бўйича ЖШДСнинг бошқа ставкалари:

Дивидендлар ва фоизлар жисмоний шахснинг мулкий даромадлари ҳисобланади (СКнинг 176-моддаси). Ҳисоблаб ёзилган дивидендлар суммасидан тўлов манбаида 10% ставка бўйича солиқ ушлаб қолиниши лозим (СКнинг 184-моддаси 3-банди). Даромад ҳақиқатда тўланганда солиқ ушлаб қолинади.

Жисмоний шахснинг – ЎзР норезидентининг ЎзРдаги даромадлар манбаидан олинган даромадларига манбада чегирмаларсиз қуйидаги ставкалар бўйича солиқ солинади:

-дивидендлар ва фоизларга - 10%;

-СКнинг 155-моддаси учинчи қисмининг 9-бандига мувофиқ белгиланадиган халқаро ташишларда транспорт хизматлари кўрсатишдан олинадиган даромадларга (фрахтдан олинадиган даромадларга) – 6%;

-меҳнат шартномалари (контрактлари) ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича олинган даромадларга, ва юқорида кўрсатилмаган бошқа даромадларга - 20%. Тўлов манбаида солиқ солиш тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ёки унинг ҳудудидан ташқарида содир этилганлигидан қатъи назар амалга оширилади.

Бу бандда кўрсатилган даромадларга ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика