Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЯТТ банкдан накд пул олган холда кишлок хужалик махсулотларини бозордан сотиб олиб (тайёрлов), уни МЧЖга накд пулсиз сотиши мумкинми. Агар мумкин булса ЯТТ да кандай солик туловлари келиб чикади.


Ответы экспертов
Ответов: 160
22.03.2016

Умумий қоида буйича, хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни бериш уларнинг депозит ҳисобварақларидаги маблағлар чегарасида тўлов ҳужжатларида кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилади (Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги Йўриқноманинг 33 банди, ЎзР Адлия вазирлигида 26.10.2005й. 1518-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган жисмоний шахснинг банкдан пул маблағларини олиш тартибига келсак, ЎзР Марказий банкининг  11.04.2000 йилдаги  N10009/143-Д сонли тушунтириш хатига асосан ўзлари ишлаб чиқараётган маҳсулот ва хизматларни етказиб берувчи якка тартибдаги тадбиркорлар ўзларининг ҳисоб рақамларидан кредит оборотининг 50 фоизигача бўлган миқдорда нақд пулни олишлари мумкин.

Мазкур қоида чакана савдо фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тадбиркорларга тадбиқ қилиниб, савдо-воситачилик фаолияти билан шуғулланаётганларга нисбатан эса қўлланилмайди.

Агар якка тартибдаги тадбиркор фаолияти давомида ўзининг маҳсулот ва хизматларини нақд пул ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш йул билан олди-сотди қилса, ушбу ҳолатда у топширган тушуми  миқдорида банкдан нақд пул олиши мумкин.  

Шу билан бирга, Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатининг (ЎзР ВМнинг 7.01.2011й. 7-сонли қарори билан тасдиқланган) 73-бандига кўра якка тартибдаги тадбиркор ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна)ни  тайёрлаш бўйича хизматлар кўрсатиши мумкин. Мазкур фаолият турини амалга ошира олишингиз учун юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик сифатида давлат руйхатидан ўтиш ҳақидаги аризангизда ушбу фаолият турини кўрсатишингиз керак.

ЎзР Солиқ Кодексининг 370-моддасига кўра якка тартибдаги тадбиркорлар амалга оширадиган фаолият турига, фаолият юритадиган ҳудудга қараб ҳисобланадиган қатъий белгиланган солиқ суммасини тўлайдилар (2016 йил учун солиқ ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22-декабрдаги ПҚ-2455-сон қарорига 12-иловада берилган).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика