Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Неча ёшдан болани конун тарафдан давлат богчасига берса булади? Жойлаштириш бўйича муамолар бўлганда кимга мурожат килса бўлади?
Яшаш турар жойим бўйича боламни богчага олиб борганимда бизда бўш ўрин йуқ деб жавоб беришади ва бошка жойдан сўраб суриштириб кўринг дейишади. Лекин бошка богчага олиб борганда у ерда яшаш турар жой буйича "узингизни пропискангизга тегишли богчага олиб боринг" дейишади. Бу холда кимга мурожат килса бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 180
11.03.2016

Ўзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тўғрисидаги Низомнинг (ЎзР ВМнинг 25.10.2007й. 225-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги матнда – 225-сонли Низом) 16, 17-бандлари мазмунига кўра хокимиятлар томонидан ташкил қилинган мактабгача таълим муассасасига (боғча, кейинги матнда - МТМ) 2 ёшдан бошлаб 6-7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади. Болаларни МТМга қабул қилиш учун туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг қарори билан ташкил этилган халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари ҳузуридаги қабул қилиш комиссиясининг (кейинги матнда – қабул комиссияси) қарори асос бўлади. Бундай қарор тегишли тиббиёт хулосаси ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади.

Айтиш жоизки, қабул комиссияси ҳафтада икки марта, яъни, сешанба ва жума кунлари болаларни МТМга  жойлаштириш масаласида фуқароларни қабул қилади (ЎзР Адлия вазирлигида 26.12.2007й. 1753-сон билан рўйхатга олинган Давлат мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш бўйича қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 5-банди, кейинги матнда 1753-сонли Низом).

Шу билан бирга, МТМга йўлланма олиш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

- мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш бўйича йўлланма бериш тўғрисида ариза;

- боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасининг нусхаси;

- боланинг отаси ёки онасининг паспорти нусхаси;

- турар жойидан шу манзилда ушбу оиланинг яшаши ҳақида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари маълумоти;

- ота-онасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) иш жойидан маълумотнома (ишламайдиган ота-оналар бундан мустасно).

Йўлланма олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар қабул комиссияси томонидан 7 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиши ва қабул қилинган қарор ҳақида аризачига 3 кунлик муддат ичида маълум қилиниши керак (1753-сонли Низомнинг 9-банди).

Таъкидлаш лозимки, 1753-сонли Низомнинг 10-бандига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) танлаган МТМда бўш ўрин (жой) бўлмаган ҳолларда уларнинг ҳужжатлари қабул комиссиясининг қарорига асосан йўлланма олиш учун навбатга қўйилади ёки ота-оналарнинг (уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг) хоҳишига кўра тегишли ҳудуддаги бўш ўрин (жой) мавжуд бўлган ҳамда улар танлаган МТМга яқин масофада жойлашган бошқа МТМга йўлланма берилади.

 

МТМга жойлаштиришда имтиёзлар ҳақида гапирадиган бўлсак, қуйидаги тоифа болалар бундай имтиёзлардан фойдаланадилар:

-          I ва II гуруҳ ногиронлари;

-          кўп болали оилаларнинг болалари;

-          ҳарбий хизматчиларнинг болалари;

-          талабалар ва педагогларнинг болалари

Бундан ташқари, қабул комиссияси ота-оналари мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ёрдам берган болаларни истисно тарзида навбатдан ташқари қабул қилиши мумкин. Бундай болалар контингенти мактабгача таълим муассасаси режадаги қуввати умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, болани МТМга жойлаштиришда унинг яшаш жойи ёки руйхатда турган жойи аҳамиятга эга эмас. Қонунчиликда бу борада чекловлар мавжуд эмас. Боланинг ота-онаси (улардан бири ёки уларнинг ўрнинг босувчи шахслар) ўзлари истаган МТМни танлашлари ва бу МТМ жойлашган ҳудуддаги қабул комиссиясига мурожаат қилишлари мумкин. Мазкур МТМда бўш ўрин бўлмаган тақдирда қабул комиссияси йўлланма олиш учун навбатга қуйиши ёки ушбу ҳудуддаги бўш ўрин мавжуд бўлган МТМга йулланма бериши лозим.

Йулланмани олгандан сўнг, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) 15 кунлик муддатда олинган йўлланмани МТМга тақдим этиши шарт. Агар йулланма ушбу  муддат ичида МТМга тақдим этилмаса, мазкур йўлланма ўз кучини йўқотади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика