Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Банк иш ҳақи учун нақд пул берганда воситачилик ҳақи олиши мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 696
03.05.2016

Ҳисоб-китоб–касса хизмати кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни тузиш ва бажариш билан боғлиқ масалалар Фуқаролик кодексининг (ФК) 353-385, 771-779-моддалари,  Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида Йўриқнома билан тартибга солинади. Бундан ташқари, банк ҳисобварағи шартномаси, шунингдек улар билан узвий боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” (25.04.1996 йилдаги 216-I-сон), “Банк сири тўғрисида” (30.08.2003 йилдаги 530 - II-сон) Қонунлар билан тартибга солинади.

“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” Қонуннинг 28-моддаси биринчи қисмига асосан банк операциялари бўйича фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақи миқдори улар томонидан мустақил белгиланади.

ФКнинг 780-моддаси биринчи қисмига мувофиқ мижоз банкнинг ҳисобварақда турган пул маблағлари билан операция қилиш бўйича хизматларига банк ҳисобварағи шартномасида назарда тутилган шартлар асосида ҳақ тўлайди. Мазкур операцияларни амалга ошириш борасидаги банк хизматларининг нархи банк ҳисобварағи шартномасида белгилаб қўйилмаган ҳолларда хизматлар учун тўланадиган ҳақ ушбу ФКнинг 356-моддасига мувофиқ белгиланади: шартномани бажарганлик учун ўхшаш вазиятларда одатда шундай товарлар, ишлар ёки хизматлар учун олинадиган баҳо бўйича ҳақ тўланиши керак.

Шундай қилиб,  баён қилинган қоидалар асосида:

мижознинг ҳисобварағи бўйича операциялар амалга оширилганлиги учун банк томонидан ундириладиган тўлов миқдори тўғрисидаги шартнома шарти шартномавий ҳисобланади ҳамда мижоз билан шартнома тузиш босқичида келишувга эришишни талаб қилади;

шартнома тузишда банк ҳисобварақ бўйича операциялар ўтказиш учун тўлов миқдорини белгилашга ҳақли, бироқ  шартнома лойиҳасининг мазкур шартига рози бўлиш ёки бўлмасликмижознинг ҳуқуқи.   Банк томонидан ўрнатилган тарифлар (ставкалар) фақат улар кўзда тутилган банк ҳисобварағи тўғрисидаги шартнома лойиҳаси шартлари мижоз томонидан акцептланган тақдирда тарафлар учун  кучга киради (ФКнинг 364, 365, 370-моддалари);

агар шартномада банк операциялар бўйича ҳақ тарифларини бир томонлама тартибда ўзгартиришга ҳақли эканлиги кўрсатилган бўлса (ҳозир шаклланган амалиётда, қоидага кўра, мазкур шарт банклар томонидан мижозлар учун имзолаш учун таклиф қилинаётган шартномалар лойиҳаларига киритилмоқда) ва мижоз мазкур шарт билан шартнома лойиҳасини акцептласа, оқибатда банк шартнома тузишда у томондан ўрнатилган тарифларни бу масалани мижоз билан келишмасдан (бироқ уни бу ҳақда хабардор қилган ҳолда) ўзгартиришга ҳақли бўлади. Бироқ  мижоз тарифлар миқдорларини ўзгартиришга рози бўлмай, шартномани ФКнинг 382-385-моддаларида кўзда тутилган тартибда бекор қилишга ҳақли.

Шундай қилиб, банк хизмати кўрсатиш шартлари, жумладан у ёки бошқа банк операцияларини амалга ошириш учун ундириладиган тўловларнинг барча миқдорлари ёзилиши керак бўлган ташкилотингиз ва банк ўртасида тузилган шартномани диққат билан ўрганиб чиқишни тавсия қиламиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика