Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Бош бухгалтер хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсацияга солиқлар солиш учун ариза берилишини рад этиши мумкинми?
Корхона бош бухгалтери хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсацияга солиқ солиш (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва суғурта бадаллари) тўғрисидаги аризани қабул қилмади. Аризага кўра 2015 йилдан бошлаб ушлаб қолишни амалга ошириш керак.


Ответы экспертов
Ответов: 196
17.03.2016

СКнинг 171-моддаси 2-қисмининг 8-бандига мувофиқ хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўловлари (компенсациялар), бундан хизмат сафарлари мустасно, жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди.

Хизмат ишлари учун шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун компенсация тўлаш Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш тартибига (02.04.1999 йилдаги 154-сон рўйхат) мувофиқ амалга оширилади.

Компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади.

Компенсация миқдори автомобиллар моторининг от кучи сонига боғлиқ (Тартибнинг 4-банди)

     

От кучи сони

    

Бир ой учун компенсациянинг

чекланган миқдори, энг кам иш ҳақига нисбатан

 

 100 от кучидан юқори

 

4,5

70 от кучидан 100 от кучигача

 

3,5

70 от кучигача

 

2

Корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарининг буйруғи хизмат мақсадлари учун ўзларининг енгил автомобилларидан фойдаланувчи ходимларга компенсация тўлаш учун асос бўлади.

Моторнинг қуввати ишлаб чиқарувчи завод ҳужжатларида (техник паспорти) кўрсатилган автомобилнинг техник маълумотларига асосан аниқланади. Шунинг учун компенсация олиш учун ходимлар корхона бухгалтериясига шахсий автомобили техник паспортининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим қиладилар.

Ушбу Тартибнинг 4-бандида кўрсатилган нормалар доирасидаги компенсацияга солиқ солинмайди ва ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайди.

Агар корхона белгиланган нормалардан ортиқ компенсация тўласа, у ҳолда ҳам корхонанинг ўзи учун (фойда солиғи ва ягона ижтимоий тўлов бўйича), ҳам компенсация олувчи учун (жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ, суғурта бадаллари бўйича – СКнинг 174-моддаси 11-банди) солиқ оқибатлари вужудга келади. Нормадан юқори ҳисобланган компенсация ЖШДС ва суғурта бадаллари солинадиган компенсация тўловлари жумласига киради. Бу ҳолатда солиқларни ушлаб қолиш учун ходимнинг аризаси талаб қилинмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика