Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Айтингчи, қайси банкдан қанча миқдорда хорижий валюта сотиб олишим мумкин ҳамда мен қандай ҳужжатларни тақдим қилишим зарур?
Яқин вақтда мен Россия Федерациясига кетишим керак. Шу муносабат билан банкдан хорижий валюта сотиб олмоқчиман. Айтингчи, қайси банкдан қанча миқдорда хорижий валюта сотиб олишим мумкин ҳамда мен қандай ҳужжатларни тақдим қилишим зарур?


Ответы экспертов
Ответов: 236
03.03.2016

Ўзбекистон Республикасида хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш бўйича операцияларни амалга ошириш тартиби Хорижий валютани жисмоний шахслардан сотиб олиш ва уларга сотиш тартиби ҳамда айирбошлаш шохобчалари тўғрисидаги низом Президентнинг 30.01.2013 йилдаги ПҚ-1914-сон Қарори  (кейинчалик матнда Низом деб юритилади) билан тартибга солинади.

Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси резидентлари – жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш ваколатли банклар, уларнинг муассасалари ва филиаллари биноларида халқаро тўлов карталари ва шахсий пластик банк карталаридан фойдаланган ҳолда миллий валютада  нақдинасиз шаклда амалга оширилади. Марказий банкнинг валюта операцияларини амалга ошириш учун лицензиясига эга тижорат банки ваколатли банк деб эътироф этилади. Ваколатли банкларда резидент-жисмоний шахсларга хорижий валютани сотиш бўйича операциялар конверсион операциялар бўлими томонидан амалга оширилади.

Резидент-жисмоний шахс хорижий валютани сотиб олиш учун ваколатли банкнинг конверсион бўлимига мурожаат қилиб, масъул ходимга қуйидагиларни тақдим қилади:

  1. Ўзбекистон Республикаси резиденти-жисмоний шахснинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, яшаш гувоҳномаси, ҳарбий хизматчилар учун ҳарбий билет).
  2. Низомда белгиланган шаклда,  суммаси ва валюта тури ҳамда халқаро тўлов картасига ўтказиш кўрсатилган хорижий валюта сотиб олиш учун буюртманома.
  3. Валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун банк ҳисобварағида миллий валютада зарур пул маблағлари мавжуд бўлган шахсий пластик банк картаси.

Ваколатли банкнинг конверсион  бўлими масъул ходими  резидент-жисмоний шахснинг хорижий валюта сотиб олиш учун мурожаатини кўриб чиқишда:

  1. Шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида шахсий пластик банк картаси сақловчисининг шахсини аниқлайди;
  2. Тўлов терминали орқали валюта айирбошлаш операциясини амалга ошириш учун ҳисобдан чиқариш кўзда тутилаётган резидент-жисмоний шахснинг шахсий пластик банк картасидаги миллий валюта қолдиғини текширади. Мазкур операцияни амалга ошириш учун шахсий пластик банк картасида етарлича маблағ бўлмаган тақдирда эмитент тижорат банкининг ҳар қандай филиалида уни тўлдириш амалга оширилади;
  3. Резидент-жисмоний шахснинг номига халқаро тўлов картасини (карта бўлмаган тақдирда) очади;
  4. Тўлов терминали орқали шахсий пластик банк картасидан операция амалга оширилаётган куни белгиланган айирбошлаш курси бўйича сотиб олинаётган хорижий валютага эквивалент миқдорда миллий валютадаги пул маблағларини ҳисобдан чиқаради;
  5.  Сотилган хорижий валютани жисмоний шахснинг халқаро тўлов картасига ўтказади;
  6. Жисмоний шахсга хорижий валютани сотиб олганлигини тасдиқловчи Низом билан белгиланган шаклдаги маълумотномани беради.

Қонунчиликда ваколатли банкларда сотиб олинаётган хорижий валютанинг миқдори бўйича чекловлар белгиланмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жисмоний шахсларнинг нақд хорижий валютани олиб келиши ва олиб чиқиб кетишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 20.03.1998 йилдаги ПФ-1979-сон Фармонига,  шунингдек Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (АВ томонидан 07.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ 1998 йил 1 апрелдан бошлаб резидентларга 2000 АҚШ долларига эквивалент миқдор доирасида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилади.

 Бунда Йўриқнома билан 2000 АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги хорижий валютани олиб чиқиш имконияти мустаҳкамланган, бироқ фақат Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ёки ваколатли банкларнинг 09006-шаклдаги рухсатномаси билан. 5000 АҚШ долларига тенг миқдордан ортиқча сумма эса фақат  Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг рухсатномаси билан.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика