Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1) Қатъий белгиланган солиқ тўлаш базаси бўлган – ўйин автоматларини қандай белгиларига кўра аниқлаш мумкин? 2) Комьютер залларида компьютер ўйинларини ҳамда болалар дам олиши учун аттракционлар ташкил этилганда қандай солиқлар татбиқ этилади ва тўланади?
Бизнинг жамият 2016 йилдан ўйин автоматлари ўрнатиб, шу орқали хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда. Бунда биз учун муаммоли вазиятга дуч келдик. Солиқ кодексининг 370-моддасида солиқ солиш мақсадида - Ўйин автоматлари ўрнатиб, хизмат кўрсатишга қатъий белгиланган солиқ ҳисоблаб тўлаш белгиланган экан. Агар болалар дам олиши учун - аттракцион ташкил этилса, яъни 15-20 ўриндиқли аттракционга касса орқали олдиндан пул тўлаб, маълум вақт(2 минут) аттракционда учирилса -бу қандай хизмат турига киради? Ушбу ҳолатда солиқ базаси қандай аниқланади? Ўйин автомати бир ёки икки киши томонидан, олдиндан пул тўлаб, ютуқли, ёки балл (очко) тўплаш учун ўйналадиган ўйин автомати -деб тушунса бўладими? Умуман, қатъий солиқ тўлаш учун белгиланадиган - ўйин автоматини қандай белгиларига қараб аниқлаш мумкин? Шунингдек, компъютерлар ўрнатиб, пуллик асосда компьютер ўйинлари ўйнатишга қандай солиқ ҳисоблаб тўлаш керак?


Ответы экспертов
Ответов: 342
31.03.2016

Ҳозирги кунда амалдаги қонунчиликда “ўйин автомати” тушунчаси аниқлаштирилмаган.

Олдин амалда бўлган “қўйилмалар таваккалига асосланган ўйин автоматлари залини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Низом”да (АВ 17.02.2004й. 1313-сон) ўйин автоматларига “ўйин залига ўрнатилган ва таваккалга асосланган, пул (буюм) ютуғига билан ўйналадиган махсус (механик, электр, электрон, ёки бошқа техник) ускуна” дея таъриф келтирилган. Ушбу Низом Адлия Вазирининг 11.11.2006й. 188-мх-сон Буйруғи билан ўз кучини йўқотган ва реестрдан чиқарилган.

Сизнинг ускунангиз ўйин автоматлари турига киришини унинг техник ҳужжатлари асосида аниқлашингиз мумкин. Агар ўйин автоматлари сиз томонингиздан, ёки сизга етказиб берувчи томонидан импорт қилинган бўлса, у ҳолда уларга бириктирилган ТИФ ТН бўйича товар коди орқали билишингиз ҳам мумкин.

Бизнинг фикримизча, ўйин автоматлари ТИФ ТН бўйича товар коди 9504 – “Видеоўйинлар учун консоллар ва ускуналар, кўнгилочар товарлар, стол устида ёки хона ичида ўйналадиган ўйинлар, шу жумладан, пинбол ўйини учун столлар, казино ўйинлари учун махсус столлар ва боулинг учун автомат жиҳозлар” товарлар гуруҳига киритилади.

Жумладан, ушбу код субпозицияси бўлмиш ТИФ ТН бўйича товар коди 9504 30 тангалар, банкноталар, банк карточкалари, жетонлар ёки шунга ўхшаш тўлов воситалари асосида ҳаракатга келтирилувчи ўйинларга бириктирилади.

Солиқ кодексининг 42-моддасига мувофиқ, солиқ солишнинг турли тартиби назарда тутилган фаолият турларини амалга ошираётган солиқ тўловчилар солиқ солиш объектлари ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари шарт.

Шундан келиб чиқиб, ўйин автоматларидан тушган тушум ҳисобини бошқа фаолият турларидан тушган тушумдан алоҳида юритишингиз керак.  Масалан, уни 9031 “Ўйин автоматларидан тушумлар” счётида юритишингиз мумкин. Агар ҳар хил хизмат ва товарлар учун тўлов битта кассага тўланса, тушумни сотилган жетонлар сонига қараб, ёки ўзингизга қулай бўлган ишончли маълумотларни берадиган бошқа усул билан аниқлашингиз мумкин.

Ўйин ва ўйин автоматларини ташкил этиш фаолияти Солиқ кодексининг 370-моддасига мувофиқ қатъий белгиланган солиққа тортилади. 2016 йил учун солиқ ставкалари  22.12.2015й. 2455-сон Президент Қарорида белгиланган ва ҳар бир ташкиллаштирилган (ускуна ўрнатилган) жой учун энг кам иш ҳақига баравар миқдорида аниқланади.

 Фаолият турлари бўйича хизматлар Классификаторида ярмарка ва аттракцион ҳамда ўйин автоматларидан фойдаланиш кўнгилочар парклари хизмати  белгиланган (код 92.33.10.100).

Агар болалар дам олиши учун 15-20 ўриндиқли учиш аттракционлари ташкил этилса, бу ўйин автоматлари хизмати фаолият турига кирмайди. Сабаби атракционлар ўйин автоматлари эмас.

Шунингдек, компьютерхоналарда комьютер ўйинларини ташкил этиш ҳам ўйин автоматлари фаолияти турига кирмайди, чунки компьютерлар ўйин автомати эмас, ҳисоблаш техникаси бўлиб, унга ТИФ ТН бўйича товар гуруҳи коди 8471 берилган (ҳисоблаш машиналари ва уларнинг қисмлари; магнитли ёки  оптик ҳисоблаш ускуналари, кодлаштирилган шаклдаги маълумотни ташувчи   машиналар ва шунга ҳхшаш маълумотларни қайта ишлашга мўлжалланган машиналар).

Атраккционларни ва комьютерхоналарда комьпютер ўйинларини ташкил этиш фаолиятлари сизнинг корхонангизда ўрнатилган солиқ системасига асосан солиққа тортилиши лозим. Мос равишда, ушбу хизматлардан тушган тушумларни:

-  Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибида ягона солиқ тўловига тортилувчи солиқ базасига (Солиқ кодексининг 355-моддаси);

-  Умумбелгиланган солиқ тўлови тизимида – фойда солиғини ҳисоблаш учун ялпи даромад таркибига (Солиқ кодексининг 129, 130-моддалари), ҚҚС  (СК 199-моддаси) ҳамда мақсадли жамғармага мажбурий ажратмаларни ҳисоблаш базасига киритилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика