Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Кичик корхона тоифасига мансуб ишлаб чикариш корхонаси иш режими хафтасига хар куни булмайди. Ички мехнат тартиби коидалари кандай ёзилади: иш булмаган кунлар албатта езилиши керакми еки табель асос булаверадими?
Кичик корхона тоифасига мансуб ишлаб чикариш корхонаси иш режими хафтасига хар куни булмайди. Гохида хафтасига 3-4 кун ишлаб чикариш булади. Кандай килиб хафтасига 3 еки 4 иш кунини ташкил этиш мумкин. Ишчи-ходимларни кандай ишга олинади бундай шароитда. Ички мехнат тартиби коидалари кандай ёзилади: иш булмаган кунлар албатта езилиши керакми еки табель асос булаверадими. Солик окибатлари кандай булади (Ягона ижтимоий тулов ва сугурта бадаллари).


Ответы экспертов
Ответов: 440
22.03.2016

Ўзингизга маълумки, ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади (Меҳнат кодексининг 82-моддаси – бундан буён матнда “МК” деб юритилади).

Меҳнат шартномасида тарафларининг келишуви билан қуйидагилар белгиланади:

иш жойи (корхона ёки унинг бўлинмаси);

ходимнинг меҳнат вазифаси - мутахассислиги, малакаси, у ишлайдиган лавозим;

ишнинг бошланиш куни;

меҳнат шартномаси муайян муддатга тузилганда унинг амал қилиш муддати;

меҳнат ҳақи миқдори ва меҳнатнинг бошқа шартлари.

МКнинг 174-моддасига мувофиқ корхонада иш вақтининг муддатини белгилайдиган асосий ҳужжат бўлиб иш берувчи ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари ҳисобланади.

Ходим иш тартиби ёки графигига ёхуд меҳнат шартномаси шартларига мувофиқ ўз меҳнат вазифаларини бажариши лозим бўлган вақт иш вақти ҳисобланади (МКнинг 114-моддаси).

Иш вақтининг нормал муддати қонун билан белгиланган иш вақти нормаси бўлиб, унга меҳнат шартномаси тарафлари (ходим ва иш берувчи) риоя этишлари керак, бунда ташкилотнинг мулкчилик шакли аҳамиятга эга эмас. Меҳнат шартномасини тузган барча ходимлар учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Бу умумий норма. 6 кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати 7 соатдан, 5 кунлик иш ҳафтасида эса 8 соатдан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 115-моддаси).

Иш вақти ҳисобини юритиш иш берувчининг мажбуриятидир. Иш вақти ҳисобини юритиш нафақат меҳнат интизомига риоя этишни назорат қилиш, балки ходимларга меҳнат ҳақини ўз вақтида ва тўғри тўлаш имконини ҳам беради (МКнинг 125-м 2-қисми).

Бундай ҳисобни тасдиқлайдиган асосий ҳужжат бўлиб иш вақтини ҳисобга олиш табели ҳисобланади.

Меҳнат шартномасини тузаркан, иш берувчи ходимни ушбу шартнома билан белгиланган иш билан таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Агар ходимлар мажбуриятларини ўзлари айбдор бўлмаган ҳолда бажара олмасалар, иш берувчи уларга ишланмаган вақт учун МКнинг 159-моддаси билан белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда, яъни аввалги ўртача иш ҳақи доирасида ҳақ тўлаши шарт.

Мазкур меъёр мулкчиликнинг барча шаклларига мансуб корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга тааллуқлидир.

Қўшимча равишда шуни маълум қиламизки,

- Ишлар (маҳсулот, хизматлар)ни сотиш ҳажми қисқарганида иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини, шу жумладан иш вақтининг муддатини ҳам ўзгартиришга ҳақли (МКнинг 89-м.).

Тўлиқсиз иш кунига ўтказаётганда қуйидагилар ёзма кўринишда расмийлаштирилади:

меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгариш тўғрисида билдирувнома. Ходимлар камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантирилиб, улардан тилхат олиниши шарт. Бунинг учун билдирувноманинг ўзига буйруқ билан таништириш варағи илова қилиниши керак;

тўлиқ бўлмаган иш кунини жорий этиш тўғрисида раҳбарнинг буйруғи (МК 96-моддаси);

ходим билан тузилган меҳнат шартномасидаги ўзгартишлар.

Тегишли ўзгартишлар ички меҳнат тартиби қоидаларига ҳам киритилиши керак. Улар билан таништирилганликлари далилини ходимлар ўз имзолари билан тасдиқлашлари лозим.

Агар ходим янги меҳнат шартларида ишлашга рози бўлмаса, у меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда иш берувчи унга мазкур ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши шарт (МК 89-м. тўртинчи қисми).

Ходим иш берувчининг меҳнат шартлари ўзгариши ҳақидаги огоҳлантириши билан имзо чекиб танишишдан бош тортганда иш берувчи бу ҳақда тегишли далолатнома тузиши зарур.

Ходим иш берувчи томонидан меҳнат шартлари ўзгартирилганлиги устидан судга шикоят қилишга ҳақли. Бунда иш берувчининг зиммасига аввалги меҳнат шартларини сақлаб қолиш имконияти йўқлигини исботлаб бериш мажбурияти юклатилади.

Огоҳлантириш муддатини қисқартириш учун иш берувчи ходим билан тегишли битим тузиши зарур. Агар у имзо чекиб розилигини тасдиқлаган ҳолда 2 ойлик муддат ўтгунча янги меҳнат шартлари жорий этилишига рози бўлса, иш берувчи ходим янги шартларда иш бажаришга рози бўлган санагача аввалги меҳнат шартларини сақлаши керак.

Юқорида қайд қилинган талаблар иш берувчи томонидан бажарилмаган тақдирда бу ҳаракатлар (ҳаракатсизликлар) меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши тариқасида баҳоланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган жавобгарликка - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳажмининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга олиб келади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика