Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Бунинг учун бахолаш хизматидан фойдаланишим шартми ёки "В" МЧЖ таъсисчилар кенгаши розилиги асос бола оладими? 2.Менга, яъни жисмоний шахсга кандай солик окибатлари келиб чикиши мумкин. 3."А" МЧЖдаги 200,0 бирлик улушни 150,0 бирликка ёки купрок 250,0 бирликка менга топширилса, "А" МЧЖга нисбатан кандай солик окибатлари келиб чикади ва кандай бухгалтерия проводкалари берилади?
Менинг (жисмоний шахс) "А" МЧЖда низом жамгармасида жами 200,0 бирлик бино, ишлаб чикариш дастгохлари куринишида улушим мавжуд. "А"МЧЖ таъсисчилар таркибидан чикиб, мавжуд улушим(бино, ишлаб чикариш ускуналари)ни 200,0 бирликда кайтариб олиб, бошка бир "В"МЧЖ низом жамгармасига 300,0 бирлик микдорида улуш сифатида киритмокчиман.


Ответы экспертов
Ответов: 236
14.04.2016

Биринчи саволга жавоб.

“Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида” 06.12.2001 йилдаги 310-II-сон Қонуннинг (кейинги ўринларда - Қонун) 15-моддасига асосан пул, қимматли қоғозлар, ўзга ашёлар ёки мулкий ҳуқуқлар ёхуд пул баҳосига эга бўлган бошқа шахсга ўтказиладиган ўзга ҳуқуқлар жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган ҳиссалар бўлиши мумкин.

Жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади.

Қонуннинг 22-моддасига биноан жамиятдан чиқарилган ёки ундан чиқиб кетган жамият иштирокчисининг улуши жамиятга ўтади. Бунда жамият жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улушининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини тўлаши ёки жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчисининг розилиги билан унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Улуш (улушнинг бир қисми) жамиятга ўтган пайтдан эътиборан бир йил ичида, агар жамиятнинг уставида камроқ муддат назарда тутилган бўлмаса, жамият улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қийматини тўлаши ёки худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Улушнинг (улуш бир қисмининг) ҳақиқий қиймати жамият соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди (устав капитали) миқдори ўртасидаги фарқ ҳисобидан тўланади. Агар бундай фарқ етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини (устав капиталини) етишмаётган суммага камайтириши шарт.

Келинг сизнинг мисолингизда батафсил кўриб чиқамиз.

Сиз «А» МЧЖ муассиси сифатида устав фондига мол-мулк киритдингиз. Муассислар умумий йиғилишида сизнинг ҳиссангиз 200 млн сўм миқдорида баҳоланди, яъни кўчмас мулк ва бошқа мол-мулк 200 млн сўмга баҳоланган. Тегишинча,  «А» МЧЖ муассислари таркибига киришда Сизнинг улушингизнинг номинал қиймати 200 млн сўмни ташкил қилган. Мазкур мол-мулк жамият томонидан кирим қилинган ҳамда балансга қабул қилинган. Бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларига асосан мол-мулк эскиради, шунинг учун унга амортизация ажратмалари ҳисоблаб ёзилади. Шунингдек 1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (АВ томонидан 04.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ ташкилотлар мулкида, уларнинг хўжалик юритишида, тезкор бошқарувида бўлган ва молиявий ижара шартномаси бўйича олинган, уларнинг техник ҳолатидан қатъи назар, ишлаб турган ва фойдаланилмайдиган, консервацияда бўлган, ҳисобдан чиқаришга тайёрланган, лекин белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирилмаган барча асосий воситалар қайта баҳоланиши керак. Шундай қилиб, Сиз «А» МЧЖ муассислари таркибидан чиқиш тўғрисида қарор қабул қилган пайтда киритилган мол-мулкнинг баланс қиймати амортизация ажратмалари ва қайта баҳоланишни ҳисобга олганда энди 200 млн сўмни ташкил этмаслиги мумкин. Бундан келиб чиқадики, муассислар таркибидан чиқишда Сиз оладиган улушнинг миқдори чиқиб кетишда ҳисобот даври учун бухгалтерия ҳисоботидан келиб чиқади, бунда муассислар умумий йиғилиши муассислар таркибидан чиқиб кетаётган муассисга тўланиши керак бўлган улуш миқдорини белгилаши мумкин эмас.

Аввал айтилганидек,  жамият улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаши ёки унга худди шундай қийматдаги мол-мулкни асли ҳолида бериши шарт. Бунда баҳолаш компаниясини жалб қилган ҳолда қўшимча баҳолаш амалга оширилмайди.

Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ  жамиятнинг иштирокчилари ва жамиятга қабул қилинадиган учинчи шахслар томонидан жамиятнинг устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг жамиятнинг барча иштирокчилари томонидан бир овоздан қабул қилинадиган қарори билан тасдиқланади. Бу шуни англатадики, Сиз мол-мулк билан «В» МЧЖга киришингизда мазкур ҳиссани баҳолашни муассисларнинг умумий йиғилишида амалга оширилиши керак. Бунда баҳоланган ҳиссанинг қиймати бозор қийматига мос келиши мақсадга мувофиқдир.

Иккинчи саволга жавоб.

Агар ҳисобот даври якунлари бўйича муассислар таркибидан чиқиб кетаётганда тўланаётган улушнинг ҳақиқий қиймати  Сиз киритган ҳиссанинг номинал қийматидан ортиқча бўлса, Сиз жисмоний шахс-муассис сифатида улушнинг номинал ва ҳақиқий қиймати ўртасидаги фарққа нисбатан 10% миқдорида дивиденд солиғини тўлашингиз керак бўлади. Бунда эътиборга олиш жоизки, СКнинг 156-моддаси биринчи қисмига асосан дивидендлар ва фоизларга тўлов манбаида солиқ солинади. 

Учинчи саволга жавоб.

Муассислар таркибидан чиқишингиз муносабати билан Сизга «А» МЧЖ томонидан тўланадиган ҳақиқий улушнинг миқдоридан қатъи назар жамиятда солиқ тўлаш мажбурияти вужудга келмайди.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика