Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Мен 2013 йилги намунавий уй-жойлардан бир дона олганман, орадан икки йилдан зиёд вакт утди, аммо халигача топширишгани йук, уй-жой сифатсиз курилган, тулик битмаган ва умуман талабга жавоб бермайди. Курилиш ташкилотига килган мурожаатим самара бермади. Улар мажбуриятларини уз вактида тулик бажармаганликлари учун мен улардан етказилган зарарни коплашни талаб килишим мумкинми? Илтимос, ушбу масала юзасидан тулик маълумот берсангиз.


Ответы экспертов
Ответов: 293
30.03.2016

Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов ўзининг 18.01.2014 йлдаги маърузасида: «Мамлакатимизда ижтимоий соҳани ислоҳ этиш борасида амалга ошираётган чора-тадбирлар тизимида қишлоқ аҳоли пунктларининг қиёфасини тубдан ўзгартириш, намунавий лойиҳалар асосида янги уй-жойлар қуриш, қишлоқда моҳият эътибори билан янги инфратузилмани шакллантириш ҳисобидан қишлоқ аҳлининг ҳаётини янада яхшилашга алоҳида эътибор қаратмоқдамиз.» деб таъкидлаган.

Мазкур уй-жойларнинг тайёр бўлганидан сўнг қабул қилиш бўйича алоҳида тартиб белгиланган. Хусусан, қурилган уй-жойлар назарда тутилган барча қурилиш-монтаж ишлари ҳажми бажарилгандан ва ажратилган ер участкаси ободонлаштирилгандан кейин буюртмачи, эксплуатацион, пудратчи, бош лойиҳаловчи, санитария назорати, ёнғин хавфсизлиги назорати ва Давархитектқурилишназорати ташкилотлари, шунингдек, конкурс савдолари ҳамда нархни шакллантриш маркази вакиллари, Давлат меҳнат техника инспектори ва архитектор таркибидан иборат қабул қилиш комиссияси (матн давомида - ишчи комиссия) томонидан белгиланган тартибда фойдаланишга қабул қилинади.

Бунда инжиниринг компаниясининг филиали қабул қилиш комиссиясига уй-жойни фойдаланиш учун қабул қилиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилади.

Ишчи комиссия ишига коммунал хизматлар кўрсатадиган туман хизматлари вакиллари ва якка тартибдаги қурувчи таклиф этилиши керак.

Ишчи комиссия томонидан қабул қилиш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилади ва у тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.

Қабул қилиш далолатномаси ва ҳокимнинг тегишли қарори асосида инжиниринг компанияси филиали билан пудратчи ўртасида қурилиши тугалланган уй-жойни топшириш-қабул қилиш далолатномаси тузилади.

Пудратчи томонидан қурилган уй-жой инжиниринг компаниясининг филиали томонидан якка тартибдаги қурувчига топшириш-қабул қилиш далолатномаси бўйича берилади. [1]

Бу турдаги уй-жойлар қурилиши, ҳар йил учун алоҳида қабул қилинаётган Президентнинг тегишли қарорлари билан тасдиқланган давлат дастурлари асосида режалаштирилиб, қоидага кўра уларнинг дастур амал қиладиган йил давомида эгаларига тайёр ҳолда топширилиши назарда тутилади. Дастурлар ижроси тегишли давлат органлари томонидан қатъий назоратга олинганлигини қайд этиш лозим.

Жумладан, мазкур соҳада назоратни амалга оширишда қурилиш ишларининг сифатли ва белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда уйларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини таъминлаш мақсадида прокуратура идоралари томонидан мунтазам равишда назорат тадбирлари амалга оширилиб, қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш борасида тегишли чоралар кўрилиб келинмоқда.

Юқорида баён қилинганларга кўра, мазкур ҳолатда қурилиш ишларининг сифатсизлиги, белгиланган муддатларда бажарилмаганлиги ҳамда уйнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилмаганлиги ҳолатлари, бу борада пудратчи ва буюртмачи ташкилотлар мансабдор шахслари ҳамда бошқалар томонидан маълум қонунбузилишларига йўл қўйилганлигидан далолат беради.

Шу боис, савол муаллифига дастлаб қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва ўз бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида прокуратура идораларига мурожаат этишни, ижобий натижага эришгандан сўнг эса, мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида тўпланган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда шартнома мажбуриятларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилмаганлиги оқибатида  етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик судига мурожаат қилиш тавсия этилади.

 

 


[1] Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 26 октябрдаги 280-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компанияси иштирокида якка тартибда уй-жой қурилишини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бўлимига қаранг

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика