Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўриндош ходим ЎзР ОЎЮда ўзининг ўқиши учун қарздорликни қоплаш ҳисобига йўналтирилаётган маблағлар қисмида имтиёз ҳуқуқига эгами? Мазкур имтиёздан у асосий иш жойи бўйича ва ўриндошлик асосидаги иш жойида бир вақтда фойдаланиши мумкинми? Ёки мазкур имтиёздан фақат асосий иш жойи бўйича фойдаланиш мумкинми?
Ташкилотимиз ходимига унинг ЎзР ОЎЮда ўқиши учун ҳақ тўланди. Аввал бу ходим бизда асосий иш жойи бўйича ишлаганди, энди эса ўриндош ҳисобланади.


Ответы экспертов
Ответов: 196
29.03.2016

Солиқ кодексининг 179-моддаси 31-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммаларига солиқ солинмайди.

“Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом” (27.05.2010 йилдаги 2107-сон, кейинги ўринларда - 2107-сон Низом) нормалари бўйича жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

-юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар);

-жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари.

Тўлов манбаида солиқ чегирмаси таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобига амалга оширилганда тақдим этилади:

тўланган суммаларни жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадларидан кейинчалик ушлаб қолиш шарти билан берилган иш берувчининг маблағлари;

Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртига ёки тижорат банкига олинган таълим кредитини қоплаш эвазига иш берувчи томонидан ўтказиб бериладиган жисмоний шахснинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари.

Жисмоний шахслар солиқ чегирмасини олиш учун иш берувчига даромадларини ўқиш учун тўловга (кредитни қоплашга) ўтказиш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

- талаба (талабалар) билан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юрти ўртасида тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома (шартномалар) нусхаси;

- таълим олувчининг (таълим олувчиларнинг) паспорти ва (ёки) туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.

Модомики ўриндошнинг иши томонлари иш берувчи ва ходим бўлган меҳнат шартномаси билан тартибга солинар экан, ўриндошлик бўлган иш жойи бўйича имтиёздан фойдаланиш 2107-сон Низом нормаларига риоя қилинган тақдирда СКнинг 179-моддаси 31-моддасига асосан қонуний ҳисобланади.

Гарчи ўқиш учун тўлов сиз имтиёзни қўллайдиган аниқ иш берувчи томонидан амалга оширилган бўлсада, сизнинг ҳолатингизда бошқа иш берувчида имтиёзни қўллашнинг имконияти йўқ. Агарда жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари тижорат банкига олинган таълим кредитини қоплаш эвазига иш берувчи томонидан ўтказиб берилган тақдирда бунинг имкони бўларди.

Бунда иккала иш берувчига тижорат банки билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома нусхасини ҳам тақдим этиш зарур бўлур эди.

Шунингдек солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 191-193-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин. Бунда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика