Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ёш йигитнинг ўқиш мобайнида йўқлиги қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилиши керак? Ўқишга жўнатишни хизмат сафари сифатида расмийлаштириш зарурми?
МЧЖ Қозон молия университетига ўқишга кирган ёш йигитни ишга қабул қилди. Ташкилот импорт контракти бўйича ходимнинг биринчи ўқиш йили учун тўловни амалга оширди. Ўқиш муддати – 4 йил, таълим шакли – кундузги. Ташкилот қайтиш санаси очиқ Тошкент-Қозон авиачиптасини сотиб олди.


Ответы экспертов
Ответов: 446
29.03.2016

Бунга йўл қўйиб бўлмайди.

 

Меҳнат кодексининг XIV боби 3-параграфида ишни олий ўқув юртларида таълим олишнинг сиртқи (кечки) шаклида ўқиш билан бирга олиб борувчи шахсларга, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олувчиларга бериладиган имтиёзлар тартибга солинади.

Бунда шуни унутмаслик керакки, Меҳнат кодекси Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида амал қилади. (МКнинг 3-моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда эса, ходимингиз Қозон молия университетига кундузги ўқиш шартларида кирган ва сиз унинг биринчи ўқиш йилига импорт контракти бўйича ҳақ тўлаганингизни кўрсатаяпсиз.

Савол туғилади, агар қонун чиқарувчи кундузги таълим шакли бўйича ўқиётган шахслар учун имтиёзлардан фойдаланишга рухсат бермаса у ишга қандай расмийлаштирилган.

Меҳнат қонунчилиги қуйидагиларда меҳнат муносабатларини тартибга солади:

-асосий иш жойи бўйича меҳнат шартномаси тузишда;

-ўриндошлик бўйича ишда;

-тўлиқ бўлмаган иш вақти шароитларидаги ишда.

Бироқ, мазкур ходим бу шартлар остига тушмайди. Бундан ташқари, ўқиш жараёни сентябрдан кейинги йилнинг июль ойига қадар давом этади.

Бинобарин, ходим олий маълумот олиши учун уни ўқишга юбориш билан боғлиқ ташкилот харажатлари хизмат сафари сифатида таснифланиши мумкин эмас, зеро, меҳнат ҳуқуқига кўра, хизмат сафари - ходимнинг корхона раҳбарининг фармойишига кўра доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун сафаридир.

Ёки, ходимнинг йўқлигини тенглаштириб, ўқиш даврида малакасини ошириш ва у томондан олий маълумот сифатида расмийлаштириш – бу ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки:

- малака ошириш ходимларнинг бутун меҳнат фаолияти мобайнида ўтказилади. Малака ошириш даврийлиги иш берувчи томонидан тартибга солинади ҳамда заруратга қараб аниқланади;

-малака ошириш тегишли зачет, имтиҳон ёки тест топшириш билан тугайди. Ўқув режасининг барча талабларини бажарган тингловчилар тегишли ҳужжатни олади (малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки сертификат).

Шундай қилиб, Қозон молия университетида кундузги ўқиш шартларида таълим олаётган ходим билан қонунчилик талабларини бузган ҳолда меҳнат шартномаси тузилган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика