Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Солиқ инспектори ОЎЮда ўқиш учун фақат нақд шаклда ёки ходимнинг ўзининг картасидан тўланган сумма қайтарилишини важ қилиб кўрсатиб, ЖШДС бўйича Декларация топширилишини рад этиши мумкинми?
Ташкилотимиз 2014 йилда ходимнинг фарзанди ОЎЮда ўқиши учун ҳақ тўлади. Ходимнинг ёзма аризасига кўра унга ҳисоблаб ёзилган барча иш ҳақи тўлов суммасини қоплаш учун йўналтирилади. ЖШДС шкала бўйича ҳисоблаб ёзилди ва тўланди. СКнинг 179-моддаси 31-бандига асосан у ЖШДС бўйича имтиёзга эга. 16.03.2015 йилда у барча ҳужжатларни (контракт, СТИР, буйруқ, паспорт, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, тўлов топшириқномалари) олиб, декларация топширмоқчи бўлди. Инспектор уни рад этди. Бизда бошқа солиқ инспекциясининг имтиёз мавжудлиги ҳамда барча сумма иш ҳақидан ушлаб қолиниши ҳақидаги ёзма жавоби бор. Мен декларация топшириш ва, агар қайтариладиган сумма мавжуд бўлса, уни қабул қилиш учун шу хатни ўзимнинг солиқ инспекциямга тақдим қилишим мумкинми?


Ответы экспертов
Ответов: 319
29.03.2016

Ҳақиқатан, СКнинг 179-моддаси 31-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг суммаларига ЖШДС бўйича имтиёз тақдим қилинган.

Имтиёзни қўллаш тартиби “Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низом”да (МВ, ДСҚнинг Қарори, АВ томонидан 27.05.2010 йилда 2107-сон билан рўйхатдан ўтказилган, кейинги ўринларда - 2107-сон Низом) кўзда тутилган.

Савол матнига баҳо берсак, асосий иш жойи бўйича ЖШДС бўйича имтиёз қўлланмаган ҳамда ходим солиқ хизмати органларига даромадлари тўғрисида Декларация топшириб, уни олмоқчи бўлган.

Низомнинг 14-бандида кўзда тутилишича:

Жисмоний шахсга тўлов манбаида солиқ чегирмаси тақдим этилмаган ҳолда, солиқ чегирмаси ушбу Низомнинг III бобида назарда тутилган тартибда жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияси асосида тақдим этилиши мумкин.

Низомнинг III боби жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш асосида солиқ чегирмасини тақдим этиш тартибини белгилайди.

Якун чиқарамиз:

Агар Низомга мувофиқ имтиёз олиш шартлари бажарилган бўлса, у ҳолда ходимингиз контракт бўйича тўловни амалга оширган юридик шахсда ҳам, жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топширишда ҳам солиқ чегирмасини олишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация ДСИга почта орқали буюртма хат шаклида юборилиши (СКнинг 191-моддаси) ёки интернет ресурслардан фойдаланилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика