Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўқишни тугатишимга 2 ой қолган бўлса ҳам, ўқиш қиймати ошганлиги муносабати билан ОЎЮдаги контракт бўйича қўшимча ҳақ тўлашим керакми?
Мен ОЎЮнинг битирувчи курси талабасиман, ўқув йили бошида ўқиш учун контракт асосида тўлиқ ҳақ тўладим.


Ответы экспертов
Ответов: 55
29.03.2016

Талабалар билан контракт тузилади, унда томонларнинг мажбуриятлари ҳамда зарур қўшимча шартлар шартлашиб олинади. Уни тузиш фуқаролик қонунчилиги билан тартибга солинади ҳамда контракт шартлари у имзолангандан кейин томонлар учун мажбурий бўлади.

Контракт шундай бандни сақлайдики, унда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва тушган маблағларни тақсимлаш тартиби ҳақида низомнинг 13-бандига мувофиқ белгиланганки, ўқиш учун ҳақ тўлаш миқдори Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига эга бўлган тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишилган ҳолда белгиланади. Энг кам ойлик иш ҳақи миқдори ёки тарифлар ўзгарганда, ўқишнинг қолган муддати учун ҳақ тўлаш миқдори тегишли равишда ўзгартирилади.

Ўқиш учун ҳақ жисмоний ёки юридик шахс (буюртмачи) томонидан тўлиқ ёки контрактда белгиланган муддатларда бир йилда кўпи билан 2 марта тўла қийматнинг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда, бўлиб тўланади. Қоидага кўра, бу ўқув йилининг 15 сентябри ва 15 марти, яъни ўқув семестрининг бошланиши. Семестрнинг давомийлиги ҳар бир мутахассислик ва таълим йўналиши бўйича таълим стандартига мувофиқ тузилган ўқув режаси билан аниқланади. Ўртача бу 18-20 ўқув ҳафтаси, таътиллар, ишлаб чиқариш амалиёти.

Шундай қилиб, тузилган контракт шартларига биноан сиз ўқув йилининг иккинчи ярим йиллиги (семестри) учун ўқиш қийматининг ошиши натижасида вужудга келган фарқни тўлашингиз керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика