Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Озиқ-овқат истеъмоли учун ишлатиладиган қадоқланмаган ўсимлик ёғини (кунгабоқар еғи, пахта ёғи) улгуржи сотиб олиб, қўшимча ишлов бермасдан 1, 2, 5-литрли идишларга қадоқлаб, савдога чиқарилганда солиқ солиш тартиби қандай бўлади? Ушбу фаолиятни олиб бориш мумкинми?
Корхона ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. Корхона импорт асосида келтирилган ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат истеъмоли учун мўлжалланган қадоқланмаган ўсимлик ёғини (кунгабоқар еғи, пахта ёғи) улгуржи сотиб олиб, 1, 2, 5-литрли идишларга қадоқлаб, савдога чиқаришни режалаштирмоқда. Бунда ёғ маҳсулотлари фақат идишларга қадоқланади ва уларга қўшимча ишлов берилмайди.


Ответы экспертов
Ответов: 234
14.04.2016

Республика ички бозорида сотиш мақсадида импорт қилинган ўсимлиқ ёғи маҳсулотларини ёки тўғридан-тўғри чет эл товар етказиб берувчилари билан тузилган импорт шартномалари асосида ёки ташқи савдо ташкилотлари билан тузилган шартномалар асосида улгуржи сотиб олишингиз мумкин. Импорт асосида келтирилган ўсимлик ёғи маҳсулотлари фақатгина барча божхона тўловлари тўланган холда божхона назоратидан ўтказилиб, маҳсулотларга талаб этиладиган сертификатлар олингандан сўнг ички бозорида улгуржи ёки чакана сотилиши мумкин.

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғини фақатгина Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида очиқ биржа савдолари орқали сотиб олиш мумкин. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ёғ маҳсулотларини сотиб олиш ва сотиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2006й ПҚ-360-сонли қарори ҳамда Адлия вазирлигида 24.08.2006й 1617-сон билан рўйхатга олинган «Ўсимлик ёғини сотиш тартиби тўғрисидаги» Низом асосида тартибга солинади. Биржада харид қилинган ўсимлик ёғи фақатгина аҳолини таъминлаш учун, яъни охирги истеъмолчиларга чакана сотиш учун ишлатилади.

Сиз режалаштираётган фаолият, яъни қадоқланмаган ўсимлик ёғини дастлаб кичик идишларга қуйиб уларни сотиш, Солиқ кодекснинг 22 моддасига мувофиқ савдо фаолияти деб топилади. Чунки иқтисодий фаолият турлари умумдавлат Таснифлагичининг изоҳларига асосан савдо фаолияти ўз ичига саралаш, калибрлаш, йиғиш, аралаштириш, бутилкаларга қуйиш, қадоқлаш, бўлиш ва кичикроқ партияларда идишларга жойлаш, сақлаш каби оддий савдо операцияларини ўз ичига олади.

Солиқ кодекснинг 350 моддасига асосан савдо корхоналари, ходимларнинг сонидан қатъи назар ягона солиқ тўловини тўловчилари ҳисобланади. Ягона солиқ тўлови ставкалари эса савдо фаолияти турига қараб белгиланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2015й ПҚ-2455-сонли қарори билан 2016 йил учун ягона солиқ тўлови ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланган:

- улгуржи, шунингдек улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари учун – 5%,

- чакана савдо корхоналари учун жойлашган жойидан келиб чиқиб, аҳолиси сони 100 минг ва ундан кўп кишидан иборат шаҳарларда – 4%, бошқа аҳоли пунктларида – 2%, бориш қийин бўлган ва тоғли ерларда – 1%.

Таъкидлаш лозимки, Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.2002 йилдаги 407-сонли ва 05.11.2005 йилдаги 242-сонли қарорларига асосан улгуржи савдо билан фақат тегишли лицензия олинган тақдирда шуғулланиш мумкин. Лицензияни олиш учун эса корхонанинг устав фонди энг кам ойлик иш ҳақининг камида 3500 баравари миқдорида, улардан энг кам ойлик иш ҳақининг камида 1200 баравари миқдорида пул маблағлари билан шакллантирилган бўлиши лозим. Чакана сотиш фақат турғун савдо шохобчалари орқали, назорат-касса машиналарини қўлланган ҳолда амалга оширилиши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика